Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси Уммонни мағлуб этди

Narzulla Saydullayev
10 июл 2014, 08:19
Ўзбекистон (U-16) ўсмирлар терма жамоаси Тошкентдаги “Жар” стадионида Уммон (U-16) ўсмирлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Қизиқарли кечган учрашувнинг ҳар бир бўлимида биттадан гол киритган Ўзбекистон U-16 ўсмирлари якунда ишончли ғалабани қўлга киритишди. Ўйиндаги ҳар иккала голга Кенжабоев Ислом муаллифлик қилди. Дастлаб, ўйиннинг биринчи бўлими 35-дақиқасида Ислом Кенжабоев қанотдан оширилган тўпни рақиб дарвозасига йўллаб ҳисобни очди.

89-дақиқада Кенжабоев қанотдан оширилган тўпни боши билан йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва Александр Мочинов шогирдлари илк ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Уммон ўсмирлар терма жамоалари 11 июль, жума куни ўзаро иккинчи бор ўртоқлик учрашувида майдонга тушадилар. Учрашув соат 18:30да “Жар” стадионида бошланади.

Ўртоқлик учрашуви.

 Тошкент, «ЖАР» стадиони. 9 июль.

ЎЗБЕКИСТОН U-16 – УММОН U-16 2:0

Голлар:
Ислом Кенжабоев 35, 89.

Амалга оширилмаган пенальти: Суҳроб Нуруллоев (65).

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com