UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:10Рафинья Неймар, Кака, Ривалдо рекордини янгилади  4 09:54Суперлиганинг илк турида ҳакамлар нечта хатога йўл қўйишди?  2 09:41Суперлиганинг 2-турида ишлайдиган расмийлар билан танишинг  3 09:33«Реал» етакчиси «Атлетико»га қарши учрашувни ўтказиб юбориши мумкин  4 09:04«Ливерпуль» ёзда 5 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  4 08:35Харри Кейн тарихий натижани қайд этди  2 08:10Элит ОЧЛ. "Пахтакор" сафарда "Ал-Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.  13 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда «Пахтакор» футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:33"Пахтакор" бош мураббийи ўйиндан кейин нималар деди?  19 03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  131 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  159 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  86 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  6 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  17

Ўзбекистон U-16 ўртоқлик учрашувида “Бунёдкор”ни мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўртоқлик учрашувида “Бунёдкор”ни мағлуб этди

Теглар :  Ўзбекистон U-16
Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўзининг Осиё чемпионатига тайёргарлик дастури доирасидаги илк йиғинида “Бунёдкор”нинг иккинчи лигада иштирок этадиган жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ушбу учрашувда Ўзбекистон U16 йиғинига таклиф қилинган барча футболчилар майдонда синаб кўрилди.

25 февраль куни йиғинга кирган ўсмирлар терма жамоаси учун бу 2016 йилнинг сентябрь ойида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасидаги илк ўртоқлик учрашуви эди.

Назорат ўйинида Ўзбекистон U-16 иккинчи лига вакили бўлган “Бунёдкор”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг биринчи бўлими ниҳоясида Алфайзи Неъматов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим аввалида жамоа сардори Абубакр Мўйдинов 11 метрлик жарима зарбасидан ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. “Бунёдкор” ўйин ниҳоясида битта жавоб тўпи киритишга эришди.

Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 1— 4 март кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган “Эртанги кун спорти” номли футбол фестивалида иштирок этади. Фестивалда шунингдек Туркманистон, Эрон ҳамда Япония ўсмирлар терма жамоалари ҳам қатнашади.

Ушбу фестивал доирасидаги дастлабки ўйин 1 март куни, соат 11:00да, “Жар” стадионида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон U-16 очилиш учрашувида Туркманистон U-16 терма жамаосига қарши ўйнайди. Куннинг иккинчи учрашуви эса 15:00да старт олиб, унда Япония ва Эрон ўсмирлари ўзаро тўқнаш келади.

Қуйида эса Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг дастлабки йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Дарвозабонлар:

Жасурбек Умрзоқов (“Бунёдкор”)
Хожакбар Жўраев (“Пахтакор”)
Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”)

Ҳимоячилар:

Ихтиёр Холдоров (“Бунёдкор”)
Мардон Абдуллаев (“Бунёдкор”)
Ислом КАримов (“Бунёдкор”)
Аюбхон Азимов (“Пахтакор”)
Абубакр Мўйдинов (“Бунёдкор”)
Маҳмуд Қудратиллаев (“Пахтакор”)
Нурбек Ботиров (“Насаф”)
Шохзамон Хайруллаев (“Пахтакор”)

Ярим ҳимоячилар:

Абдуғани Камолов (“Бунёдкор”)
Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”)
Бурхон Ҳасанов (РОЗК)
Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”)
Остон Ўрунов (“Пахтакор”)
Бахромжон Соатов (“Пахтакор”)
Валерий Акопов (“Пахтакор”)
Иброҳим Ғанижонов (“Пахтакор”)

Ҳужумчилар:

Шухрат Неъматов (“Бунёдкор”)
Абдулхай Исмоилов (“Бунёдкор”)
Алфайзи Неъматов (“Насаф”)
Ҳурмат Йўлдошев (“Локомотив”)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика