Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди

Narzulla Saydullayev
11 июл 2018, 14:35
Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча терма жамоаларга мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун шарт-шароитларни яратиб бермоқда.

Жумладан, Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси 16 июлдан 23 июль кунига қадар Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида ташкил этиладиган “Умид кубоги” мусобақасида иштирок этади.

Илҳом Ханжариев бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси ушбу мусобақага тайёргарлик доирасида 11 июлдан 15 июлга қадар Тошкент шаҳрида йиғинда иштирок этади. Йиғинда терма жамоамиз аъзолари қуйидаги таркибда иштирок этмоқда:

Дарвозабонлар:
Полюшкевич Ангелина “Севинч”
Давлатова Азиза “ТерДУ” (Сурхон)

Ҳимоячилар:
Косникова Марина “Бунёдкор”
Қўчқорова Севинч “АГМК”
Турсуналиева Фотима “АГМК”
Тошпўлатова Рушана “Севинч”
Алиева Дурдона “Севинч”

Ярим ҳимоячилар:
Содиқова Парвина “АГМК”
Турсуналиева Зухра “АГМК”
Хотамова Умида “Пахтакор”
Эркинова Камола “Пахтакор”
Баҳромова Азизахон “БЎСМ” (Оққўрғон)
Искандарова Нодира “Сўғдиёна”
Сайдуллаева Уғилой “Севинч”
Маматкаримова Зарина “Металлург”

Хужумчилар:
Жўрабаева Диёра “Навбаҳор”
Ораниязова Лейла “ИБЎСМ” (Тошкент вилояти)
Суюнова Ойсора “Локомотив”



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›