A ва B Серияларининг дастлабки 80 та ўйинида бирорта ҳам 0:0 ҳисоби қайд этилмади

Sherzod Nurmatov
15 сен 2026, 17:10
Италия A ва B Сериялари тарихида илк бор дастлабки 4 та турда бирорта ҳам голсиз дуранг кузатилмади, деб хабар бермоқда “Football Italia”.

Таққослаш учун, АПЛда шу давр мобайнида 4 та, Ла Лигада эса 3 та голсиз дуранг қайд этилган.

Италия олий дивизионининг дастлабки 40 та учрашувида жами 121 та гол урилди — бу ҳар бир баҳсга ўртача 3,025 тадан тўп тўғри келади деганидир. Шу билан бирга, А Сериянинг 31 та ўйини давомида бирорта ҳам пенальти белгиланмади ва майдонда VAR орқали такрорий лавҳалар кўриб чиқилмади.

2026/27 йилги мавсум А Серияда жами 6 та дуранг қайд этилди ва уларнинг барчасида дарвозаларга тўп киритилган.

Италия чемпионатининг олий дивизионида "Рома" пешқадамлик қилмоқда (4 ўйиндан сўнг 12 очко). B Серия турнир жадвалини эса "Мантова" бошқариб бормоқда (4 ўйиндан сўнг 10 очко).

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia