

Бу ҳақда Италия клуби матбуот хизмати хабар берди.
"Чемпион оқ-қора рангларда! Давид Алаба — "Удинезе"нинг янги ўйинчиси. Тажриба, етакчилик фазилатлари ва жаҳон футболининг энг юқори чўққисида ўтган фаолият. Удинега хуш келибсан, Давид!", – деб ёзди клуб матбуот хизмати.
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Алабанинг хизматларига Италиянинг "Рома" ва "Лацио", шунингдек, Испаниянинг "Барселона" клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берганди. Transfermarkt интернет портали Алабанинг бозор қийматини 3 миллион еврога баҳоламоқда.
Алаба 2021 йилдан 2026 йилгача "Реал" сафида тўп тепган. Ушбу давр мобайнида ҳимоячи барча турнирларда 132 та ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ўтган ёзда футболчи эркин агентга айланган эди.



