Ўзбекистон терма жамоаси эртага йиғинни бошлайди
27 авг 2013 21:23
Янгиликлар


Ўзбекистон терма жамоаси эртага йиғинни бошлайди
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Иорданияга қарши ўйинга тайёргарликни 28 август куни бошлайди.
Миржалол Қосимов бошчилигидаги жамоа эртадан йиғинни бошлайди. Ҳозирча йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати маълум эмас. Бу ҳафта асосан маҳаллий клубларда тўп тепаётган футболчилар машғулотларда иштирок этишса, ҳафта сўнггида легионерлар тур ўйинларини ўтказиб кейин юртимизга келишади.
Терма жамоамиз 6 сентябрь куни сафарда Иорданияга қарши майдонга тушади. 10 сентябрь куни эса Тошкентда жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жароҳатлари боис бу йиғинда Игнатий Нестеров, Шоҳруҳ Гадоев ва Фозил Мусаев каби футболчилар иштирок эта олишмайди. Ҳужумчи Фарҳод Тожиевнинг Иорданияга қарши ўйнаши сўроқ остида.

Фикрлар