UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  4 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  5 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  46 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

"Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг кейинги босқичига чиқишига ва узоқроққа боришига ишонаман. Осиё футболи мен учун янгилик эмас". Гана терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг кейинги босқичига чиқишига ва узоқроққа боришига ишонаман. Осиё футболи мен учун янгилик эмас". Гана терма жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани

Ўзбекистон - Гана ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Иброҳим Танко иштирок этди.

Мураббийга футболчи Муҳаммад Ал Ҳассан ҳамроҳлик қилди.

"Ушбу таклиф учун биринчи навбатда Ўзбекистон футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Эртанги баҳс ўртоқлик мақомида бўлсада, қизиқарли кечиши шубҳасиз",- дея гап бошлади Танко.

"Ўзбекистонга келганимиздан хурсандмиз. Мухлисларни стадионга чорлаб қолган бўлардим. Бизни қизиқарли учрашув кутмоқда",- дейди Муҳаммад Ал Ҳассан.

- Гана терма жамоаси Тошкентга иккинчи таркиб билан келди. Жалб қилинган футболчиларнинг деярли барчаси маҳаллий клубларда тўп тепади. Нима сабабдан бундай қарорга келинганини айта оласизми? Ёки Ўзбекистоннинг кучига етарлича баҳо бермадингизми?

- Бизда иккинчи таркиб деган нарса йўқ. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг кучига етарлича баҳо берганмиз. Ҳозирги таркибдаги барча футболчиларнинг барчаси Африка миллатлар кубогига тайёргарлик кўриш жараёнида иштирок этган. Лекин бизда шундай вазият юзага келиб қолдики, ўйинлар бир вақтда бўлгани сабаб асосий таркиб ЖАР билан учрашувда майдонга тушгани сабаб бу ерга маҳаллий ёш футбочиларни олиб келганмиз. Таркибимизни кучсиз демаган бўлардим. Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни таҳлил қилдик. Айниқса Иордания билан кечган беллашувни кўриб, ўрганиб чиқдик. Ўзбекистонга паст муносабатда бўлганимиз сабабли ёш таркибни олиб келганимиз йўқ. Вазият шуни тақозо этди. Юқорида таъкидлаганимдек бизда А, Б деган таркиб йўқ.

- Гананинг ҳозирги кундаги сизнинг бошқарувингиздаги таркиби Осиёда яна қайси терма жамоалари билан ўйинлар ўтказган?
- Африка кубогидан олдин биз Японияда бўлдик ва бу юрт вакиллари билан ўртоқлик учрашувида иштирок этдик. Ўзим ҳам бир неча йил давоида "Урава Ред Даймондс" клубида мураббийлик фаолиятимни олиб борганман. Шу боис менга Осиё футболи янгилик эмас. Ўзбекистон билан ўйин Осиёга бўлган охирги сафаримиз бўлиб қолмайди, деган умиддаман.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ютуқ ва камчиликлари ҳақида фикрингиз қандай?
- Рақибимиз тартибсиз ўйин намойиш этмайди. Ўзбекистоннинг ўйини яхши йўлга қўйилган. Буни алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Матбуот анжуманидан олдин ассоциация биносидаги музейни кўздан кечирдик. Шуни кўрдикки турли ёшдаги терма жамоалар кўплаб ютуқларга эришишган экан. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралашининг кейинги босқичига чиқишига ва узоқроққа боришига ишонаман. Уларга омад тилаб қоламан.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйиннинг боришини ўзгартира оладиган уч нафар ижрочини айта оласизми?
- Ўзбекистоннинг Иордания билан ўйинини таҳлил қилган ҳолда эътиборимни тортган асосий футболчилар ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов, таянч ярим ҳимоячи Одил Ҳамробеков. Бундан ташқари яна 3-4 нафар футболчининг номини келтиришим мумкин. Ўйин тақдирини ўзгартира оладиган футболчилар кўпчиликни ташкил қилади.

- Футболчилик ва мураббийлик фаолиятингизни катта қисмини Германияда ўтказгансиз. Немисча услубни Гана терма жамоасида кўришимиз мумкинми?
- Германия футболи ҳозирда Жаҳонда етакчилардан ҳисобланади. Тўғри айтиб ўтдингиз, фаолиятим бевосита Германия билан боғлиқ. Мураббийлик лицензиямни ҳам шу ерда олганман. Уларнинг услубини ўзлаштирганимиз, жамоамда немисча футбол йўлга қўйилганини рад этиб бўлмайди. Ўзбекистонлик маҳаллий мураббийларнинг ҳам малакасини, тажрибасини Германияда оширишса бу уларга катта фойда бўларди. Ҳозирда Гана футбол ассоцияациясида ҳам германиялик техник директор фаолият олиб боради. У ердан кўплаб инструкторлар ташриф буюриб турли семинарлар ташкил қилади. Бу бизга катта фойда келтиради.

- Ўзбекистоннинг ушбу йиғинига бошқа янги номлар ҳам чақирилган, шунингдек легионерлар таклиф қилинган. Кутилмаган сюрпиризга тайёрмисиз?
- Бошқа футболчилар таклиф қилингани билан лекин мураббийнинг фалсафаси ўзгармайди.

- Эртага Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гана олимпия терма жамоасига қарши ўйнайдими ёки ҳақиқий Ганани кўрамизми? Чунки трансфермаркет сайти сизни Гана олимпия терма жамоаси бош мураббийи сифатида кўрсатган. Бунга аниқлик кирита оласизми?
- У сайтдаги маълумот эски. Африка кубоги саралашида Мисрга борган олимпия терма жамоасига мураббийлик қилганим рост. Аммо ҳозирда Гана миллий терма жамоасида фаолиятимни давом эттирмоқдаман. Мураббийлар штабимизда беш нафар мутахассис бор. Таркибимиз катта бўлгани сабабли биргаликда ишлаймиз. Баъзи йиғинларга умуман бошқа футболчилар чақирилади. Менимча сизларда ҳам шундай бўлиб туради.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика