

Самвел Бабаян бошқараётган жамоа биринчи назорат баҳсини Эроннинг "Зоб Аҳан" клубига қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бугун бўлиб ўтадиган иккинчи ўйинда Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" клуби рақиблик қилади.
"Ал Таавон" номи ўзбек мухлислари учун бегона эмас. Бу жамоа шу йил Осиё чемпионлар лигасида "Локомотив"га қарши баҳс олиб борди. Саудия чемпионатини 7-ўринда тугатган "Ал Таавон" ҳозир Туркияда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.
Эсингизда бўлса, бу жамоа ўз майдонида "Локо"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган ва Тошкентда 4:4 ўйнаганди. Бугунги учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси эртага юртимизга қайтади.
Х.Холиқов




