Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви чипталари эртадан сотувга чиқади
02 мар 2021 21:24
Янгиликлар
Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви чипталари эртадан сотувга чиқади
Биласиз, 6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги-2021 учрашуви бўлиб ўтади.
Амалдаги чемпион “Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўртасидаги қизиқарли беллашувга Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадиони мезбонлик қилади.
Эртага, 3 март кунидан эътиборан “Динамо” стадиони кассаларида учрашув чипталари сотуви йўлга қўйилади. Ўйинни бевосита стадиондан кузатиш истагида бўлган футбол мухлислари стадион кассаларидан ўйин чипталарини ҳарид қилишлари мумкин бўлади.
Таъкидлаб ўтамиз, “Пахтакор” ва “Насаф” ўртасида кечадиган Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашув 6 март куни бўлиб ўтади ва соат 16:00 да старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар