UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14

Ўзбекистон Суперкубоги. Миржалол Қосимов: "Локомотив"дан қўрқмаймиз" Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги. Миржалол Қосимов: "Локомотив"дан қўрқмаймиз"

Ўзбекистон Суперкубоги олдидан Тошкентдаги "Самарқанд Дарвоза" кўнгилочар савдо мажмуасида ўзига хос тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбир икки қисмдан иборат: Биринчисида Суперкубок иштирокчилари (мураббий ва футболчилар) мухлислар ва журналистлар саволларига жавоб қайтаришади. Кейинги қисмда эса мухлислар ўз суюкли футболчиларидан эсдалик учун дасхат олиш имкониятига эга бўлишади.
Дастлаб АГМК жамоаси аъзолари тадбир қатнашчисига айланишди.

Миржалол Қосимов: "Эртага бизни жуда қизиқарли учрашув кутмоқда. Фурсатдан фойдаланиб барчани эртанги Суперкубок баҳсига таклиф этамиз. Чунки айнан мухлислар тўла стадионда ўйнаш футболчиларга ҳам ўзгача руҳ ва кайфият улашади".

- Жамоа яқинда ОЧЛ доирасида "Ал Насср"дан йирик мағлубиятга учради. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, эртанги ўйин олдидан жамоанинг руҳий ва жисмоний ҳолати қай даражада?

- Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён ва шуниси билан ҳам футбол қизиқарли спорт тури ҳисобланади. Мен футболчиларга ишонаман, эртага улар бир жамоа сифатида бирлашиб, мухлисларимиз учун керакли натижага эришамиз деган умиддаман.



- "Локомотив" жамоасининг қайси чизиғи сизни кўпроқ чўчитмоқда?

- Чўчийдиган жойим йўқ. "Локомотив" кучли ва ҳурматга лойиқ жамоа. Эртага осон ўйин бўлмайди. Лекин мен ўз жамоамга ишонаман.

- АГМК Суперкубокка қадар иккита расмий баҳсда майдонга тушди ва маълум ўйин амалиётига эга бўлди. "Локо"да эса ўйин амалиёти йўқ. Бу жиҳат жамоага қандайдир устунлик берадими?
- Қайсидир маънода устунлик бериши мумкин. Лекин биз ҳам узоқ парвоздан келдик. Шунингдек, Суперкубок бир ўйиндан иборат баҳс. Бундай учрашувларда исталган натижа қайд этилиши мумкин. "Локомотив" кучли ва таркибида маҳоратли футболчиларга эга жамоа. Уларга бу нарса катта таъсир қилади деб ўйламайман.

- АГМК кубокдаги бир ўйинлик баҳсларда "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Истиқлол"ни мағлуб этди. "Ал Насср"дан эса мағлубият қабул қилинди. Эртанги баҳсда таркиб ва ўйин услубини танлашда мазкур ўйинлар ҳам сизга хулоса чиқаришда ёрдам берадими?

- Мен қўл ҳозирги қўл остимдаги футболчилар хизматидан фойдаланаман.



Акмал Шораҳмедов: "Локомотив" жамоаси кучли рақиб. Буни англаган ҳолда ўйинга жиддий тараддуд кўрдик. Муҳими, эртага стадион мухлислар билан тўлиб турса ўйнаш янада ёқимли бўлади."

Жасур Ҳасанов: "ОЧЛдаги мағлубиятни эсдан чиқарган ҳолда эртанги баҳсда ғалаба учун майдонга тушамиз".

Акбар Тўраев: "Эртанги баҳсда фақат ва фақат ғалабани ўйлаяпмиз ва мўжазгина соврин билан мухлисларимизни хурсанд этмоқчимиз".

Бобур Юлдошев: "Локомотив"да кўп ўйнаганман ва собиқ жамоамга қарши баҳслашиш қизиқ бўлади. Ўтган мавсумда ҳам "Нефтчи" таркибида "Локо"га қарши ўйнагандим. Эртага мен Суперкубокка эга чиқмоқчиман. АГМК ҳозир фақат ғалабани ўйламоқда".

Зоҳир Пиримов: "Ўтган йили жамоа ўз тарихида янги саҳифа очганди. Эртага ҳам клуб музейини яна бир соврин билан тўлдириб қўйиш истагида ёнмоқдамиз".



Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика