UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21"Қосимпошо" — "Башакшехир". Таркиблар маълум  2 21:19Асрор Алиқулов: "Шўртан" Суперлига даражасидаги жамоа, келаси йил яна қайтишимиз керак"  0 21:07Камолиддин Тожиев: "Жамоадаги энг асосий нарса бу ички муҳит ҳисобланади"  1 20:52"Қизилқум" — "Шўртан" учрашувида захира ҳаками ва футболчи ўртасида юзага келган вазият юзасидан изоҳ  1 20:33Шерзод Жўраев: "Бирданига жамоа тузиб бўлмайди, ҳаммасига вақт керак"  2 20:23Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Эронни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 20:14"Монако" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 19:15Суперлига. “Насаф” — “Динамо” 0:0   0 19:12"Барселона" — "Алавес". Таркиблар маълум  30 19:04Рўзиқул Бердиев: "Афсуски, мавсум биз учун бир текис ўтмади"  9 18:46"Манчестер Сити" — "Лидс". Таркиблар маълум  10 18:36Суперлига-2025. "Пахтакор" кумуш, "Насаф" бронза медалига эга чиқишди  19 18:27Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз уйида мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  2 17:59Вадим Абрамов: "Баъзи ўйинларимиз ижобий якун топганида ҳатто иккинчи ўринни олишимиз мумкин эди"  13 17:28Суперлига. Тарихда илк бор аёл ҳакам бошқарган ўйинда 6 та гол урилди   16

Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувига "Ростов"нинг собиқ раҳбари, айни пайтда агентлик билан шуғулланаётган Юрий Белоус ташриф буюрди ва ўзбек футболчисини кузатди Янгиликлар

Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувига "Ростов"нинг собиқ раҳбари, айни пайтда агентлик билан шуғулланаётган Юрий Белоус ташриф буюрди ва ўзбек футболчисини кузатди

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон ўртасидаги ўртоқлик ўйинида россиялик агент ташриф буюрди.

Маълумотларга кўра, россиялик агент Юрий Белоус мазкур ўйинда терма жамоамиз сафида ҳаракат қилган "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсовнинг ҳаракатларини кузатган.

Юрий Белоуснинг фейсбукдаги саҳифасида терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда собиқ терма жамоалар маркази бошлиғи Асқар Толибжонов билан юклаган сурати ҳам мавжуд. 

Юрий Белоус Футбол Маркет компанияси директори лавозимида ишлаб келади. Шунингдек, маълум вақт "Ростов" клуби бош директори, "Локомотив" клубида вице-президент ҳамда "Москва" ва "Торпедо" жамоаларида раҳбарлик қилган. Айни дамда эса футбол агенти сифатида фаолият кўрсатмоқда.

Агарда Юрий Белоусга Хуршид Ғиёсовнинг ҳаракатлари маъқул келган бўлса, унда Ғиёсов тез орада Россия клубларида пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд.

Қайд этиш керакки, Хуршид Ғиёсов Қирғизистонга қарши ўйинда бошланғич таркибда ўйнади ва учрашувнинг 70-дақиқасида захирага олинди.

Рейтинг: +38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика