Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Меҳрибонлик уйлари ўртасидаги Жаҳон чемпионатига боради

Narzulla Saydullayev
21 апр 2018, 17:58
Шу йилнинг 10-18 май кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу турнирда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Мундиалда 14-17 ёшдаги футболчилар иштирок этишади. Жаҳон чемпионатида 21 мамлакат терма жамоаси қатнашади: Англия, Беларусь, Бразилия (иккита жамоа), Бурунди, Боливия, Миср (иккита жамоа), Ҳиндистон, Индонезия, Канада, Кения, Либерия, Маврикий, Мексика, Непал, Ўзбекистон, Покистон, Россия (иккита жамоа), АҚШ, Тожикистон, Танзания ва Филиппин.

Ҳозирда терма жамоа 23-сонли меҳрибонлик уйи базасида турнирга қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

Терма жамоа аъзолари:
Дарвозабон:
Исламов Сергей  

Ўйинчилар
Шаплов Данил  
Очилов Жохонгир
Эргашбоев Тоир

Ярим ҳимоячи
Котов Руслан  
Караханян Руслан
Эсенбаев Азиз  
Шамшилов Эдгар

Ҳужумчи
Сон Салим нападающий

Бош мураббий: Асадов Жамшид

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia