UZ

Сўнгги янгиликлар

09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  0 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  5 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  7 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  8

Ўзбекистон ОТЖ назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди Янгиликлар

Ўзбекистон ОТЖ назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига номзод бўлган футболчилар Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Ўзбекистон ОТЖ йиғин доирасида "Локомотив" клуби ўринбосарларига қарши назорат учрашуви ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистон ОТЖ таркибида голларга Жаҳонгир Абдусаломов, Шаҳзод Убайдуллаев ва Илҳом Алижонов (пенальтидан) киритди.

Ўзбекистон ОТЖ "Локомотив" ўринбосарларига қарши назорат учрашувини қуйидаги таркибда бошлади: Машҳур Мухаммаджонов, Самандар Шукуриллаев, Ҳуснуддин Алиқулов, Абубакир Мўйдинов, Дониёр Ҳошимов, Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Фаррух Икромов, Расул Юлдашев, Аброр Исмоилов, Миржаҳон Мираҳмадов. Иккинчи бўлимда таркиб бутунлай янгиланиб, захирадаги футболчиларга ҳам имкон берилди.

Уч кун давом этган ўқув-машғулот йиғинида мураббийлар штаби Олимпия терма жамоасига номзод футболчиларни синовдан ўтказиб, уларнинг ҳужум ва ҳимоядаги тактик ва техник ҳаракатларини шакллантириш борасида иш олиб боришганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика