Ўзбекистон ОТЖ Фарғонада катта тантана билан кутиб олинди
22 мар 2018 14:25
Янгиликлар
Ўзбекистон ОТЖ Фарғонада катта тантана билан кутиб олинди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Кенияга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиш учун Фарғона шаҳрига йўл олганди.
Куннинг иккинчи ярмида Равшан Ҳайдаров бошчилигади олимпия терма жамоаси аъзолари Фарғонага етиб боришди. Футболчиларни Фарғона вилояти футбол федерацияси масъуллари, ёш спортчилар, маҳаллий ишқибозлар ва ОАВ вакиллари катта тантана билан кутиб олишди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакиллари Фарғонадаги “Asia” меҳмонхонасига жойлашишди. Улар бугундан машғулотларга киришишади.

Эслатиб ўтамиз, Кения ОТЖга қарши Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 1-ўртоқлик учрашуви 23 март куни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида, иккинчи ўйин эса Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 20:00да бошланади.





Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар