UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  1 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  9 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  54 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  8 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  10 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9

Ўзбекистон ўсмирлари "ўлим гуруҳи"дан жой олишди Янгиликлар

Ўзбекистон ўсмирлари "ўлим гуруҳи"дан жой олишди

Бироз олдин U16 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳиндистон... Бу яхши рақиб эмас... Бугунги кундаги савиямиздан келиб чиқсак, кучли рақиб.

Саралашда бир гуруҳдан жой олган эдик. Сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш эвазига мағлубиятдан қутулиб қолган эдик.

Австралиянинг номи қолган, ҳудди биз каби. Тенг ўйин бўлади, агар биз бугундан тайёргарликни бошласак. Аммо коронавирус туфайли Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги барча мусобақалар қолдирилган. Австралияда эса аллақачон машғулотлар бошланиб кетган. Бу томондан устунлик улар томонида.

Жанубий Корея... Қисқаси, Ўзбекистон ўлим гуруҳидан жой олди. Кореяда ҳам машғулотлар бошланиб бўлган.

Бу терма жамоамизнинг омади бошидан келмади.

Аммо ҳаракат қилиб кўрса бўлади. Тошкент шаҳар чемпионатлардан, U 18, U 16 ва 2-лигани бошлаш жуда муҳим. Терма жамоанинг барча футболчилари айнан шу лигаларда фаолият олиб борадилар.

С гуруҳида реал вазиятдаги ҳолатимиз 2-ўрин учун кураш бўлади. Шундай бўлган тақдирда, бизни D гуруҳи фаворити Япония кутиб олади.

Қўшниларимиз Тожикистонга омад жуда ҳам кулиб боқди. Улар ўртамиёна гуруҳга тушиш билан бирга, ЖЧ йўлланмаси учун баҳсда иштирок эта олсалар А гуруҳининг иккинчи ўрини билан ўйнайдилар. Тожикистон гуруҳ фаворити.

Кечроқ нима учун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу каби қуйи савияга тушиб кетганлиги ҳақида батафсил мақола ёзаман.

Нодирхўжа Юлдашев

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика