UZ

Сўнгги янгиликлар

20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  0 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  1 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  35 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  5 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  3 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  74 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  4 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  5 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  4

Ўзбекистон ўсмирлари "ўлим гуруҳи"дан жой олишди Янгиликлар

Ўзбекистон ўсмирлари "ўлим гуруҳи"дан жой олишди

Бироз олдин U16 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ҳиндистон... Бу яхши рақиб эмас... Бугунги кундаги савиямиздан келиб чиқсак, кучли рақиб.

Саралашда бир гуруҳдан жой олган эдик. Сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш эвазига мағлубиятдан қутулиб қолган эдик.

Австралиянинг номи қолган, ҳудди биз каби. Тенг ўйин бўлади, агар биз бугундан тайёргарликни бошласак. Аммо коронавирус туфайли Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги барча мусобақалар қолдирилган. Австралияда эса аллақачон машғулотлар бошланиб кетган. Бу томондан устунлик улар томонида.

Жанубий Корея... Қисқаси, Ўзбекистон ўлим гуруҳидан жой олди. Кореяда ҳам машғулотлар бошланиб бўлган.

Бу терма жамоамизнинг омади бошидан келмади.

Аммо ҳаракат қилиб кўрса бўлади. Тошкент шаҳар чемпионатлардан, U 18, U 16 ва 2-лигани бошлаш жуда муҳим. Терма жамоанинг барча футболчилари айнан шу лигаларда фаолият олиб борадилар.

С гуруҳида реал вазиятдаги ҳолатимиз 2-ўрин учун кураш бўлади. Шундай бўлган тақдирда, бизни D гуруҳи фаворити Япония кутиб олади.

Қўшниларимиз Тожикистонга омад жуда ҳам кулиб боқди. Улар ўртамиёна гуруҳга тушиш билан бирга, ЖЧ йўлланмаси учун баҳсда иштирок эта олсалар А гуруҳининг иккинчи ўрини билан ўйнайдилар. Тожикистон гуруҳ фаворити.

Кечроқ нима учун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бу каби қуйи савияга тушиб кетганлиги ҳақида батафсил мақола ёзаман.

Нодирхўжа Юлдашев

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика