UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:08Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:11Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  14 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  7 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  5 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Гёкереш инглиз клуби билан келишиб олди  2

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда илк машғулотини ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Жанубий Кореяда илк машғулотини ўтказди

Келаси йилнинг январь ойида Таиландда U-23 Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида бўлган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мазкур мусобақага жиддий ҳозирлик жараёнини давом эттирмоқда. 9 октябрь куни эрта тонгда Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз Тошкент – Инчхон йўналиши билан Жанубий Кореяга етиб келди ва Хвасон шаҳридаги “Rumir” меҳмонхонасига жойлашди. Тушдан сўнг эса Жанубий Корея олимпия терма жамоаси билан бўладиган илк ўйин ўтказилувчи “Hwaseong Sports Complex” аренаси майдонида машғулот ўтказилди.

10 октябрь куни эса илк ўйин олдидан расмий машғулот ҳамда ўйинолди матбуот анжумани ўтказилади.

Таъкидлаш жоиз, Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги илк учрашув 11 октябрь куни “Hwaseong Sports Complex” аренасида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:35да, Тошкент вақти билан эса соат 16:35да бошланади. Учрашув Кореянинг KBS телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.

Қуйида машғулот жараёнидан видеолавҳани ва фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:




Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика