Ўзбекистон МТЖ. Йўлдошевда коронавирус аниқланди

Narzulla Saydullayev
27 янв 2022, 11:57
ЎФА Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот.

Айни пайтда Дубайда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Covid'га навбатдаги PTSR тест топширдилар. Унга кўра, Иброҳимҳалил Йўлдошевнинг тестида мусбат натижа қайд этилган. Шуни таъкидлаш керакки, футболчимиз ўзини яхши ҳис этяпти ва коронавируснинг симптомлари кўзга ташланмаяпти. Шу сабабли,  бир неча кундан кейин қайта тест топшириш режалаштирилган. Ҳозирда у шифокорларнинг назорати остида яккаланган ҳолда карантин ўтамоқда", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати. 

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дубайда Жанубий Судан терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Қуйида кечаги машғулотдан видеолавҳани томоша қилиш мумкин:



Видео: ЎФА матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›