Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳронга етиб борди

Narzulla Saydullayev
17 май 2018
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйинида майдонга тушиш учун Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрига йўл олгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Тошкент-Истамбул-Теҳрон йўналишидаги жами 8 соатлик парвоздан сўнг футболчиларимиз Эронга етиб боришди.

Вакилларимиз Теҳрондаги “Parsian Esteghlal” меҳмонхонасига жойлашишди. Эртага ўйинолди машғулоти бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Эронга қарши ўртоқлик ўйини 19 май куни “Озодий” стадионида бўлиб ўтади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com