Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўзгариш

Mirjalol Normatov
16 янв 2025
Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 20-31 январь кунлари Қатарда ўқув-машғулот йиғинларини олиб боради.

"Пахтакор" футболчиси Дониёр Абдуманнопов жароҳати сабабли ушбу йиғинларда қатнаша олмайдиган бўлди. Унинг ўрнини "Навбаҳор"дан Русланбек Жиянов эгаллайди.

Ўзбекистон термасининг Иорданияга қарши ўйини 27 январь куни соат Тошкент вақти билан 22:00да "Абдуллоҳ бин Ҳалифа" стадионида бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати