UZ

Сўнгги янгиликлар

01:47Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 3:0 (матнли трансляция)  106 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияда тантанали равишда кутиб олинди Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияда тантанали равишда кутиб олинди

ОК-2015 маҳаллий Ташкилий Қўмитаси Осиё Футбол Конфедерацияси билан ҳамкорликда Сиднейда Ўзбекистон миллий терма жамоасини тантанали равишда кутиб олди.
6 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси жойлашган «Шангри-Ла» меҳмонхонасида Ўзбекистон терма жамоасини тантанали равишда кутиб олиш маросими ўтказилди. Қайд этиш лозим, ушбу маросим чиройли ва ўзига ҳос атмосферада ўтказилди. Мазкур маросим таассуротлари Ўзбекистон терма жамоаси делегациясига жуда манзур бўлганини қайд этиш лозим.

Маросим давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Сиднейдаги болалар уйи тарбияланувчилари билан учрашиб уларга дастхат улашдилар.

Болалар уйи тарбияланувчилари билан учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси делегациясини «Шангри-Ла» меҳмонхнасида маҳаллий аборигенлар қавми ажойиб ва ўзига ҳос рақслар билан кутиб олди.

Шу куни Ўзбекистон терма жамоасига ОФК ва мусобақа ташкилий қўмитаси томонидан ажратилган махсус автобус берилди.

Қуйида мазкур маросим ва Ўзбекистон терма жамоасининг Сиднейдаги илк кунидан қизиқарли суратларни томоша қилишингиз мумкин:

Жасур Ҳасанов Сиднейдаги болалар уйи тарбияланувчиларига дастҳат улашмоқда.

Болалар Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари билан учрашувдан жуда хурсанд бўлишди.

Уларга дастхат беришдан ҳеч ким эринмади. Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам бажонидил болаларга дастхат улашди.

Болаларнинг айтишича, Осиё Кубогида улар айнан Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилишади.

Маҳаллий аборигенлар қавми.

Австралиядаги аборигенларнинг миллий рақси.

Рақсда нафақат болалар, балки ёши катта инсонлар ҳам иштирок этишди.

Кўринишидан анча чаққонга ўхшайдилар.

Эсдалик учун умумий сурат.

Ўзбекистон терма жамоасининг автобуси эса айнан шундай кўринишда.

Ўзбекистон терма жамоасини олиб юрувчи автобус ҳайдовичиси Маркнинг айтишича, унинг муйлови унга фақат омад келтиради.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика