UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  15 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  4 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  8 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0

Ўзбекистон махсус олимпия жамоасини “Gothia Cup” мусобақасига кузатиш маросими ўтказилди Янгиликлар

Ўзбекистон махсус олимпия жамоасини “Gothia Cup” мусобақасига кузатиш маросими ўтказилди

Теглар :  Gothia Cup
2018 йил 13 июль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг анжуманлар залида Швециянинг Гетеборг шаҳрида ўтказиладиган “Gothia Cup” махсус футбол мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетаётган махсус олимпия жамоасини кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров, мураббийлар штаби, футболчиларнинг ота-оналари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Кузатув маросимида сўзга чиққан ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров барча футболчиларга ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг табригини етказиб,  уларга бўлажак мусобақада омад ёр бўлишини тилашди. Шунингдек, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларига умид билдириб ўтишди.

Ўз ўрнида футболчилар номидан сўзга чиққан Аббос Маҳкамов кўрсатилаётган эътибор ва билдирилаётган ишонч учун раҳбариятга миннатдорчилик изҳор қилиб, мусобақа юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишга ваъда бериб ўтди.


“Gothia Cup” ёшлар футбол мусобақаси Швециянинг Гетеборг шаҳрида ҳар йили ўтказилиб, унда дунёнинг 80та давлатидан ташриф буюрган ёшлар ва қизлар жамоалари иштирок этишади. Иштирокчилар сонига кўра бу турнир дунёдаги энг йирик мусобақалардан бири ҳисобланди. 1975 йилдан бери ўтказиб келинаётган бу мусобақада шу кунга қадар 80 дан ошиқ давлатлардан 1 750 жамоа ва 37 000 дан зиёд спортчилар иштирок этишган.

Ушбу мусобақа бир ҳафта давом этиб, Гетеборг шаҳрининг асосий тадбирига айланади. Шаҳардаги 110 та майдонда 4 500 та ўйин ўтказилиб 300 000 дан зиёд томошабин ташриф буюради.

Бу йилги мусобақада 12 та давлатдан ташриф буюрган 25 та жамоа, хусусан Ўзбекистон махсус олимпия жамоаси ҳам қатнашади.

Жамоамиз жорий мусобақада тўртинчи марта иштирок этади. Футболчиларимиз шу кунга қадар бўлиб ўтган мусобақаларда кетма-кет 3 маротаба юртимизга кумуш медаллар билан қайтишган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика