Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди

Omonjon To`xtamirzayev
16 апр 2024, 16:20
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси эртага Осиё кубогидаги юришларини Малайзияга қарши ўйин билан бошлайди.

Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда ҳаракатланади.

Учрашувни эса иорданиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали, унга қанотларда ҳамюртлари Айман Файсал Ҳамзе Обейдат ва Аҳмад Мансур Самара Муҳсен ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Кимура Ҳироюкига (Япония) топширилган. Абдуллоҳ Дафер Ал Шеҳри (Саудия Арабистони) эса "VAR"да фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Малайзия ўртасидаги ўйин 17 апрель соат 18:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: ufa.uz