UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  0 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  10 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  0 19:37Садриддин Абдуллаев: "Локомотив" — янги жамоа. Ичимдаги "футболчи" ҳиссини енгиб ўта олдим"  1 19:11Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди  0 18:49"Пахтакор" Украина жамоасига мағлуб бўлди  22 18:28Мураббий янги, лекин муаммолар эскилигича қолмоқда  8 18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   1 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  2 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  1 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  4 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  1 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0

Ўзбекистон - КХДР учрашувини Олмалиққа кўчирсак бўлмайдими? Янгиликлар

Ўзбекистон - КХДР учрашувини Олмалиққа кўчирсак бўлмайдими?

Хабарингиз бор, 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши доирасида КХДРга қарши ўйнайди.

ОФК куни кеча мазкур баҳс "Бунёдкор" стадионида ўтиши ҳақида эълон қилди. Бироқ "Бунёдкор" стадионида ўтаётган охирги учрашувлардан кўриниб турибдики майдон бунчалик кўп ўйинларга дош бера олмаяпти. Шахсан ўзим иккинчи давра бошидан буён "Бунёдкор" стадионидаги учала ўйинга ҳам бориб расм олдим. Тўғриси майдонга ҳам, футболчиларга ҳам раҳмим келди.

5 сентябрга қадар бу стадионда яна иккита ўйин бўлиб ўтар экан:
23 август "Локомотив" - "Қизилқум"
25 август "Бунёдкор" - ОКМК

Куни кеча ўтган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Иброҳим Ибрагимов айнан майдон туфайли жароҳат олганини кўпчилик эшитди.

Стадион ходимлари ҳар қанча зўр ишлашмасин ҳар ҳафтада иккитадан ўйин бўлаверса дунёдаги деярли ҳеч бир табиий майдон бунга дош бера олмайди. Шундай экан, КХДРга қарши сентябрь ойидаги баҳсни Олмалиқ шаҳридаги ОКМК стадионига кўчирсак нима бўлади?

Жаҳон чемпионати саралашининг бу босқичида ҳар бир очко ва ҳар бир гол жуда ҳам катта аҳамиятга эга эканини ўзбекистонлик футбол мухлислари яхши билишади. Шу боис, КХДР билан ўйинни идеал майдонда ўтказиб, саралаш босқичини 3 очко билан бошлаш шарт. Футболчиларимиз ҳам рақиб, ҳам майдон билан курашмасликлари керак.

Хўш, стадионни ўйинга қанча вақт қолганида ўзгартириш мумкин? Аслида ЎФА 1 ой олдин ОФКга стадионни тақдим этиши керак. Лекин форс-мажор ҳолати бўлса ўйинга оз қолганида ҳам стадионни ўзгартирса бўлар экан. Яъни ҳали вақтимиз бор экан.

Ўйлаб кўриш учун ҳам вақтимиз бор. 


Жаҳонгир Файзуллаев


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика