UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Суперлига. "Хоразм" – ОКМК: Стошич, Абдунабиев ва Сенага асосий таркибда, Траоре ва Ҳақназарий захирада  0 18:02Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф": Болевич ва Жўрақўзиев бошланғич таркибда  0 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  0 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  5 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  6 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  4 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  14 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  5 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  18 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1 13:21"Бухоро" 15 йилдан сўнг мавсумни кетма-кет икки ғалаба билан бошлади  7 12:52Анзур Исмоилов 2003 йилдан буён Суперлигада гол урган энг ёши катта футболчига айланди  2

Ўзбекистон Кубоги қандай тартибда ўтади? Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги қандай тартибда ўтади?

Маълумки, 7-8 декабрь кунлари Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал баҳслари бўлиб ўтади.

Даставвал жуфтликларни эсга олиб ўтсак. 

7 декабрь, душанба

АНДИЖОН - НАСАФ

БУХОРО - МЕТАЛЛУРГ

ҚИЗИЛҚУМ - БУНЁДКОР

ОҚ-ТЕПА - НАВБАҲОР

8 декабрь, сешанба

ЛОКОМОТИВ - АГМК

ҚЎҚОН-1912 - СУРХОН

ПАХТАКОР - СЎҒДИЁНА

МАШЪАЛ - ШЎРТАН

1/8 финалнинг дастлабки тўртта ўйини 7 декабрь, қолган тўртта учрашув 8 декабрь куни бўлиб ўтади. Аввалдан маълум қилинганидек, ҳар бир босқич битта баҳсдан иборат ва ютқазган жамоа мусобақани тарк этади. Бу тушунарли, лекин шу ўринда айрим саволлар борки, ўқувчиларни қизиқтирмай қўймайди. 

1. Агар ўйиннинг асосий вақтида (90 дақиқа ичида) дуранг сақланиб қолса, қўшимча бўлимлар ўтказиладими ёки дарҳол пенальтилар сериясига навбат бериладими? 

2. Футболчи нечта сариқ карточка олса, кейинги баҳсни ўтказиб юборади? Биламизки, Суперлигада 4та сариқ карточкаси бор футболчи навбатдаги учрашувда майдонга туша олмайди. Кубокда қандай? ОЧЛга ўхшаб иккита "сариқ" қоидасидан фойдаланиладими ёки бизда бошқачами? 

3. Жамоаларга ўйин пайти нечта футболчи алмаштиришга рухсат берилади? Йил бошида тасдиқланган регламентда асосий вақтда 3та, қўшимча бўлимларда эса биттадан ўзгартиришга рухсат берилганди. Лекин ҳозир вазият ўзгарди: Суперлигада ўзгаришлар сони 5тагача қилиб қўйилди. 5та ўзгариш Кубокда ҳам амал қиладими? Ва агар экстра таймга ўтиладиган бўлса, жамоаларга 6-ўзгаришни амалга оширишга рухсат бериладими? 

Кубок ўйинларида ҳар бир босқич олдидан қуръа ташланишидан хабаримиз бор, лекин тепадаги 3та савол бевосита ўйинга боғлиқ саволлар бўлиб, жавобини билиш ҳар биримиз учун қизиқ. 

Балки ПФЛ Кубок мусобақаси учун алоҳида қоидалар жорий қилиб клублар ва ҳакамларга берган бўлиши мумкин, лекин кенг жамоатчиликка эълон қилганича йўқ. Мободо клублар ва ҳакамлар хабардор қилинмаган бўлса, унда ўйин пайти албатта шундай саволлар юзага келади. Сўнгра тушунмовчилик пайдо бўлади. 

Шу боис ўйлаймизки, ўйинлар бошлангунга қадар ПФЛ Ўзбекистон Кубогини ўтказиш қоидалари бўйича расмий маълумотни тақдим этади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика