Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "Нефтчи"га етиб олди

4 дек 2021, 18:07
Футбол бўйича мамлакат кубогининг финал учрашуви ниҳоясига етди.

1 соатдан кўпроқ вақт мобайнида бир киши кам бўлиб қолган "Насаф" пойтахтнинг "Пахтакор" клуби устидан зафар қучди (2:1). 

Шу тариқа "аждарлар" ўз тарихида 2-бор мамлакат кубогини қўлга киритди ва мусобақадаги ғалабалар сони бўйича Фарғонанинг "Нефтчи" клубига етиб олди:

1. "Пахтакор" — 13 карра (1993, 1997, 2001-2007, 2009, 2011, 2019, 2020)

2. "Бунёдкор" — 4 карра (2008, 2010, 2012, 2013)

3. "Навбаҳор" — 3 карра (1992, 1995, 1998)

4. "Нефтчи" — (1994, 1996)

5. "Насаф" (2015, 2021)

6. "Дўстлик" (2000)

7. АГМК (2018)

Мағдуб бўлган "шерлар" Ўзбекистон кубоги финалларида ўйнаш бўйича шахсий рекордини янгилади. Ҳал қилувчи баҳсда 17-бор иштирок этган "Пахтакор" 4-мағлубиятини қабул қилиб олди.

Бугун 7-марта финалда ўйнаган "Насаф" эса 2-бор мусобақа ғолиблигини қўлга киритади. Эслатиб ўтамиз, "аждарлар"нинг 1-кубоги 2015 йилда Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида қўлга киритилган эди. Ўшанда Бердиев шогирдлари пойтахтнинг бошқа бир жамоаси "Бунёдкор" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.

Бозоров финалдан четлатилди. Қизил карточкаларни эслаймиз

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia