UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  4 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  1 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  2 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  5 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  14 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичини “Андижон-SGS” Тошкентдаги ўйин билан бошлайди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичини “Андижон-SGS” Тошкентдаги ўйин билан бошлайди

Кеча Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи барча жамоа номи маълум бўлди.

Саралашда иштирок этган саккиз жамоа ичидан “Жиззах” ҳамда “Олимпия” гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Гуруҳ босқичи 2 апрель кунги ўйин билан старт олади. Шу куни “Андижон-SGS” ўз майдонида “Жиззах”ни қабул қилиши керак. Хабарингиз бор, Андижондаги “Бобур арена”да таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Қўшимчасига, “Андижон-SGS” Испанияда ташкил этилаётган халқаро мусобақада иштирок этиш учун 3 апрель тонгда Тошкент орқали сафарга йўл олади. Шуларни инобатга олган ҳолда “Андижон-SGS” гуруҳ босқичининг дастлабки учрашувини Тошкентдаги “Чиғатой” стадионида ўтказади.

“Андижон-SGS” — “Жиззах” ўйини 16:30 да старт олади. 4 апрель куни эса “А” гуруҳининг иккинчи ўйинида ОКМК Бухорода “Ғиждувон” меҳмони бўлади. Беллашув 18:20 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика