UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  5 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  7 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  109 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  849 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Ўзбекистон кубоги финалларидан супер статистика. Солиев тўпурар, Черан ва Тўраев ягона, Нестеров рекордчи Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги финалларидан супер статистика. Солиев тўпурар, Черан ва Тўраев ягона, Нестеров рекордчи

20 декабрь куни Наманганда Ўзбекистон кубогининг 28-финали бўлиб ўтади. Ўқувчиларимиз эътиборига олдинги 27та финал статистикасини тақдим этамиз.

Ҳозирга қадар бўлиб ўтган 27та финалда жами 15та клуб иштирок этган. Энг кўп финалда ўйнаган жамоа "Пахтакор" - 15 марта. "Бунёдкор"да 9та, "Нефтчи"да 7та финал бор.

Финалга чиққан 7та клуб кубокни умуман қўлга кирита олмаган. "Темирйўлчи", "Трактор", МҲСК, "Шўртан", "Янгиер", "Машъал" ва "Динамо".

Финалда энг кўп ютқазган клублар бу "Нефтчи", "Насаф" ва "Бунёдкор". Бу клублар ҳал қилувчи баҳсларда 5 мартадан имкониятни бой беришган.

"Локомотив" клуби уч марта финалда ўйнаган ва уч марта ғалаба қозонган. Қизиғи "Темирйўлчилар" бу ўйинларнинг барчасида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Яъни умуман гол ўтказишмаган! Бир марта финалга чиққан "Темирйўлчи" клуби ҳам гол ўтказмаган.



Финалда майдонга тушиш бўйича уч футболчи рекордчи ҳисобланади. Игнатий Нестеров, Тимур Кападзе ва Анвар Солиев мамлакат кубоги финалларида жами 11 мартадан майдонга тушишган. Сервер Жепаров ва Жасур Ҳасанов ҳисобида 8тадан финал бор. Гочгули Гочгулиев, Акмал Холматов, Асрор Алиқулов ва Анвар Ғофуров 7тадан финалда майдонга тушишган.

Лутфулла Тўраев Ўзбекистон кубоги финалида турли 5та клуб сафида ўйнаган ягона футболчи ҳисобланади. Бошқа ҳеч бир ўйинчи бунчалик кўп клуб таркибида финалда тўп тепмаган. Тўраев "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив" ва АГМК сафида финалларда ўйнаган.

Ўзбекистон кубоги финалларида энг кўп голни Анвар Солиев урган. Собиқ ҳужумчи 11та финалда рақиблари дарвозасига жами 5та гол уришга эришган. Леонид Кошелев эса 5та ўйинда 4та тўп киритган. Драган Черан ҳисобида 3та гол бор. Умуман олганда кубок финалида жами 48 нафар футболчи камида битта гол уришга эришган.



Драган Черан кубок финалида хет-трикка эришган ягона футболчи ҳисобланади. Анвар Солиев, Леонид Кошелев, Андрей Акопянц, Александ Пишур, Йован Жокич, Жаъфар Ирисметов, Иракли Климиашвили ва Гочгули Гочгулиев финалда дубль расмийлаштиришган.

Игнатий Нестеров финалларда энг кўп ўйнаган дарвозабон ҳисобаланди - 11та ўйин. Шундан 6тасида посбон ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган ва жами 10та гол ўтказган. Финалда энг кўп голни 4та ўйинда майдонга тушган "Нефтчи" посбони Георгий Забиров ўтказган - 13та гол.

27та финални 15 нафар ҳакам бошқарган. Шундан икки нафари хорижлик ҳакамлар. 2014 йилги финалда кореялик Ким Донг Жин, 2017 йилги финалда амирлик Муҳаммад Абдулла Ҳасан ишлаган. Финалда ишлаш бўйича рекордчи Равшан Эрматов ҳисобланади - 5та ўйин. Гали Имомов ва Ноил Лутфуллин ҳисобидан 4тадан финал бор. Зокир Қодиров Ўзбекистон кубоги финалини бошқарган ҳисоб бўйича 16-ҳакам бўлади.

Мамлакат кубоги финалларида жами 12 марта қизил карточка кўрсатилган. Илҳом Суюнов, Хайрулла Каримов, Фарҳод Магометов, Улуғбек Рўзимов, Бахтиёр Ашурматов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Рустам Дўрмонов, Жасур Ҳасанов, Ихеруоме Уче, Ислом Тўхтахўжаев, Азиз Ҳайдаров ва Акром Комилов ҳал қилувчи баҳсда майдондан четлатилган.



Финалларда жами 6та пенальти белгиланган ва уларнинг барчаси голга айланган. Азамат Абдураимов, Гочгули Гочгулиев, Жаҳонгир Жиямуродов, Исмоил Гонсалвеш, Йован Жокич ва Драган Черан финалда пенальтидан гол уришган.

Ҳал қилувчи баҳсда 3та автогол қайд этилган. Эътиборлиси "Нефтчи" собиқ футболчиси Сергей Лебедев икки марта автогол қайд этган ва ўша иккала автогол 2002 йилги финалда қайд этилган. Яна бир автогол 2015 йилда "Насаф" ҳимоячиси Шерзод Аъзамов ҳисобига ёзилган. Маълумот учун, Аъзамов Ўзбекистон кубоги финалида битта ўйинда иккала жамоа дарвозасига гол урган ягона футболчи ҳисобланади.

Айни пайтда "Пахтакор" ва АГМК сафида ўйнаётган футболчилар орасида финалларда энг кўп майдонга тушганлар - Фарруҳ Сайфиев ва Акмал Шораҳмедов (6тадан финал). Бироқ Сайфиев дисквалификация туфайли бу йилги финални ўтказиб юборади.

Бугунги кунда "Пахтакор" ва АГМК таркибида фаолият олиб бораётганлар орасида уч футболчи олдинги финалларда тўп киритган: Драган Черан, Йован Жокич, Шерзод Аъзамов.

Наманган Ўзбекистон кубоги финалини қабул қилган ҳисоб бўйича олтинчи шаҳарга айланади. Бунгача ҳал қилувчи баҳслар Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Олмалиқ ва Фарғона каби шаҳарларда ўтказилган.

Намангандаги "Марказий" стадион финални қабул қиладиган тўққизинчи ўйингоҳ бўлади. Олдинги 27та финал "Пахтакор", МҲСК, "Бунёдкор", "Локомотив" (барчаси Тошкент), "Динамо" (Самрқанд), "Сўғдиёна" (Жиззах), "Истиқлол" (Фарғона) ва ОКМК (Олмалиқ) каби стадионларда бўлиб ўтган.



ОКМК

Ўзбекистон кубоги. 4-тур

20/12/2020, 15:00

3
:
0
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 28', Драган Черан - 46', Жалолиддин Машарипов - 59'

45'
90'
46'  Муроджон Тошматов (Саидулло Раҳматов)
62'  Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов)
62'  Элгужа Григалашвили (Арсланмират Аманов)
74'  Дилшод Жўраев (Миржамол Қосимов)
74'  Баҳром Абдураҳимов (Жасур Умаров)
28'  Драган Черан
28'  Достонбек Ҳамдамов
46'  Драган Черан
46'  Жалолиддин Машарипов
59'  Жалолиддин Машарипов
72'  Достонбек Ҳамдамов (Хожимат Эркинов)
72'  Аброр Исмоилов (Сардор Собирхўжаев)
83'  Драган Черан (Жавоҳир Сидиқов)
89'  Акром Комилов (Владимир Козак)

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика