Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади

Sherzod Nurmatov
27 мар 2022, 20:35
Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш босқичи олдидан Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 29 ва 30 март кунлари йиғин доирасида Қирғиз Республикаси билан назорат учрашувида иштирок этади. Баҳслар "Юнусобод" спорт мажмуасида соат 13:00 да бошланади.

Шунингдек, вакилларимиз ушбу мажмуада эртага, 28-март куни соат 10:30 да ўйинолди расмий машғулот ўтказишади.

Маълумот учун, Осиё Кубоги саралаш босқичи учрашувлари 10-12 апрель кунлари Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Вакилларимиз ушбу босқичдаги иштирокини 10 апрель куни Непал терма жамоасига қарши ўйин билан бошлашади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати