Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Сурхон"га қарши назорат учрашуви ўтказди

Оқил Абдубарноев
10 май 2026, 20:15
АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Суперлига вакили "Сурхон" клубига қарши назорат ўйинини ўтказди.

Ёпиқ эшиклар ортида ташкил этилган мазкур баҳсда италиялик мутахассис Фабио Каннаваро бошқарувидаги вакилларимиз 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувдаги голларга қуйидаги футболчилар муаллифлик қилишди:

  • 22-дақиқа: Игорь Сергеев ўйиндаги дастлабки голни киритиб, ҳисобни очди;

  • 51-дақиқа: Достонбек Ҳамдамов иккинчи голни урди;

  • 61- ва 82-дақиқалар: Азизбек Амонов кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубль қайд этди ва ўйинга якуний нуқтани қўйди.

photo_2026-05-10_19-30-53.jpgphoto_2026-05-10_19-30-57.jpgphoto_2026-05-10_19-31-02.jpgphoto_2026-05-10_19-31-10.jpgphoto_2026-05-10_19-31-14.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф