Ўзбекистон футзал федерацияси "Kelme" билан ҳамкорлик қилади

Sherzod Nurmatov
24 мар 2025, 16:51
Ўзбекистон футзал федерацияси жаҳоннинг спорт кийимлари ва аксессуарлари ишлаб чиқарувчи машҳур брендлардан бири "Kelme" билан бир йиллик шартнома имзолади.

Ўз навбатида, томонлар вазиятдан келиб чиқиб, ҳамкорлик муддатини узайтириш борасида ҳам келишувга эришди.

Эндиликда Ўзбекистоннинг барча футзал терма жамоалари испан бренди етказиб берадиган либослардан фойдаланади. 

Эслатиб отамиз, "Kelme" ОФК (Осиё футбол конфедерацияси)нинг расмий ҳамкори ҳисобланади. Шунингдек, жуда кўплаб хориж футзал клублари мазкур компания либосларида майдонга тушишади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: t.me/Futsal_Uzbekistan