UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ўзбекистон футболидаги барча раҳбар, мураббий ва футболчилар диққатига! Янгиликлар

Ўзбекистон футболидаги барча раҳбар, мураббий ва футболчилар диққатига!

Тинчлигимиз ва Мустақиллигимиз шарофати билан бугунги кунда ўзбек футболининг молиявий ҳолати кўплаб давлатларга солиштирганда бир мунча юқори.

2014 йил сўнггида "Насаф"нинг собиқ футболчиси Камолиддин Кенжаевга атаб ўтказилган хайрия тадбиримизда 70 000 000 сўмга яқин пул йиғилди. Футбол жамоатчилигимизда сахий кишиларнинг кўплиги кишини қувонтирмай қўймайди. 

"Sayyod.com" сайти вакиллари шоу-бизнес аъзолари билан ҳар ойнинг биринчи жума кунида "Гемотология" институти қошида лейкемия билан оғриганлар шифохонасидаги бемор болалар учун пул йиғадилар. 

1-июнь "Халқаро болаларни муҳофаза қилиш" куни муносабати билан биз ҳам Сиз ФУТБОЛ ЖАМОАТЧИЛИГИ аъзолари ёрдамида мана шу акцияга ўзимизнинг муносиб улушимизни қўшишни мақсад қилдик.

Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётган футболчилар, ҳакамлар, мураббий ва раҳбарлар. Фан-клубнинг етакчиларидан тортиб, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари. Хорижда тўп тепаётган легионерлар ва фаолият олиб бораётган мутахассислар. ЎФФ ҳамда ПФЛ ходимлари, келинг-қўшилинг Марказ вакиллари. Хуллас ҳамма-ҳамма лойиҳада иштирок этса нур устига аъло нур бўларди. 

Афсуски, "К.К.26" акциясида ҳамма клублар ҳам фаол иштирок этмадилар. Бу "айбингиз"ни болалар орқали ювинг. "Лейкемия" (рак) касаллигига чалинган болаларнинг даво топиш имкониятлари юқори бўлгани учун ҳам шу лойиҳада иштирок этишни мақсад қилдик. Сиз томонингиздан кўрсатиладиганган моддий ёрдам уларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Легионер футболчилар мен билан боғлана оладилар. Олий лига вакилларидан эса ўз матбуот котиблари орқали боғланишларини сўраб қолардик. Сиз томонингиздан берилган пуллар тийин-тийинигача лойиҳа ташкилотчилари бўлган "Сайёд" сайтига етказилади. 

1 - июнь куни олий лига ўйинлари бўлмайди. Шундай экан, Тошкентда бўлиб турган футболчиларни ҳам тадбирга таклиф этамиз. Беҳол ва оғир аҳволда ётган болалар ўз юлдузларини кўрсалар, ҳеч бўлмаса руҳий даво топадилар.

Нодирхўжа Юлдашев.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика