UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:25Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси илк бор ЎзПФЛ билан ҳамкорликда ФИФА талабларига жавоб берадиган меҳнат шартномасини жорий қилди Янгиликлар

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси илк бор ЎзПФЛ билан ҳамкорликда ФИФА талабларига жавоб берадиган меҳнат шартномасини жорий қилди

Камолиддин Мурзоев раҳбарлигидаги Ўзбекистон футболчилар уюшмаси 2021 йил учун ЎзПФЛ билан ҳамкорликда ФИФА талабларига жавоб берадиган, стандартлашган меҳнат шартномасини тузиб чиқди.

Ушбу шартнома илк бор Ўзбекистонда синов тариқасида бир хил кучга эга бўлган 4 нусхада тузилади, имзоланган ва мухрланган нусхасини эса футболчи ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказмасданоқ ўзида олиб қолиши шарт ҳисобланади. Қуйида шартноманинг намунасини кўришингиз мумкин.



МEҲНАТ ШАРТНОМАСИ

1.АТАМАЛАР

2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

3. ИШЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
3.1.17 Ишчи агар клуб томонидан кўрсатилган шифокор / тиббиёт ташкилотининг жароҳат бўйича тиббий хулосасидан норози бўлса, у ўз ҳисобидан мустақил шифокор / тиббиёт ташкилотидан спорт жароҳати бўйича қўшимча тиббий хулосани сўрашга ҳақлидир. Агар томонлар ўртасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, шундай ҳолатда олинган хулосалар ўртасида тафовут юзага келган тақдирда унда Ишчи ва Иш берувчи (ушбу меҳнат шартномаси Томонлари томонидан) биргаликда белгиланадиган шифокор / тиббиёт ташкилотига учинчи хулосани олиш учун мурожаат қилишлари шарт. Бундай вазиятда чиқимлар аввалбошдан тақдим этилган тиббий хулосаси тўғри чиқадиган томонга қоплаб берилади (эндиликта ҳар бир футболчи ФИФА талабига кура зарур булган ҳолларда 3 тараф мустақил шифокор ҳулосасини олиши ва уни тақдим қилиш хуқуқига эга)

4. ИШ БEРУВЧИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1.9 Иш берувчи Ишчининг фуқаролик ҳуқуқларини (хусусан, сўз эркинлиги ҳуқуқи ва бошқаларни), шунингдек унинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳурмат қилиши ва тан олиши, шунингдек Ишчига нисбатан бўладиган ҳар қандай камситишга йўл қўймаслиги лозим (футболчилар уз фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланишлари ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилишлари мумкин)

5. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

6. ИШ ВА ДАМ ВАҚТЛАРИ
6.2 Ишчига 24 календар куни миқдорида ҳақ тўланадиган йилда бир марталик меҳнат таътили белгиланади. Лекин меҳнат таътили Иш берувчи томонидан тасдиқланган дам олиш жадвалига мувофиқ тарзда берилади ва у фақат футбол мавсумлари оралиғида берилади. (ФИФА талабларига кура тулаб бериладган меҳнат татили олишлари мумкин)

7. МEҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ
7.3. Иш берувчининг қарорига кўра, Ишчига мукофот пулларини тўлаш тартибига асосан, ҳар бир натижа келтирган ўйинда спорт муваффақиятларига эришгани учун қўшимча тарзда мукофот пули берилиши мумкин. (ПФЛ билан келишилган ҳолда мукофот пули суммаси шартномада ёки иловасда курсатилиши шарт)
Мукофот пули суммаси_________(СЎМ)
___________(Футболчи имзоси) (шартнома мудати,клуб ва футболчи мажбуряти,пул билан боглиқ ва алоҳида шартлар курсатилган жойларда танишиб чиқиб имзо чекиш)

8. ИШЧИНИНГ СУҒУРТАЛАРИ

9. МEҲНАТ ШАРТНОМАСИНИ БEКОР ҚИЛИШ
9.5. Ишчининг бошқа Иш берувчига ўтиш шартлари, тартиби ҳамда компенсация тўлаш масаласи “Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича регламент” билан тартибга солинади. (эндиликда футболчининг клубдан клубга утиш юзасидан барча масалалар “Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича регламентъънинг янги тахриририда куриб чиқилади)

10. АЛОҲИДА ШАРТЛАР
10.2. Амалдаги Шартнома муддати тугамай туриб, Ишчи учун бошқа Иш берувчидан таклиф тушса, бироқ амалдаги Иш берувчи ўз Ишчисини меҳнат шартномасини бекор қилишини истамаса ва шу пайтнинг ўзида Ишчи янги таклифга рози бўлса, таклиф билан чиққан томон амалдаги Иш берувчига компенсация тўлаб бериши лозим. Компенсация миқдори амалдаги шартномага кўра Ишчи учун тўланган ойлик-маош, рағбатлантириш ва мукофот пуллари умумий йиғиндисидан кам бўлмаслиги керак.
Ишчи (ёки янги Иш берувчи) томонидан Шартнома бир томонлама бекор қилинган тақдирда, Ишчи томонидан кўрсатиладиган ва Иш берувчига тегишли бўладиган умумий сумма _______________ ни ташкил этади ва буни Иш берувчи тасдиқлайди.
Келишилди: _______________ (Ишчи)
__________________ (Иш берувчи). (Товон пуллари ва трансфер суммаси футболчи ва клуб розилиги билан белгиланади)

11. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

12. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
12.1 Ушбу Шартнома Клуб ва Футболчи томонидан тўрт нусхада тузилди ва имзоланди, нусхаларнинг ҳар бири бир хил қонуний кучга эга. Футболчи Шартноманинг битта нусхасини ЎзПФЛда рўйхатдан ўтишдан аввал олади, қолган уч нусха эса рўйхатдан ўтказилганидан сўнг қуйидаги тартибда тарқатилади: иккинчи нусха клубда сақланади, учинчи нусха клуб томонидан ЎзПФЛга тақдим этилади, тўртинчи нусха эса футболчига қайтарилади. (юзага келган вазиятларни ҳисобга олган ҳолда 2021йил мавсуми учун эксперимент тариқасида шартноманин 4 нусхаси жорий қилинди)

13. ТОМОНЛАРНИНГ ШАХСИЙ МАЪЛУМОТ ВА ИМЗОСИ



Мазкур шартнома ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида уюшма раҳбари Камолиддин Мурзоевга юзландик.


"Хабарингиз бор кеча инстаграм саҳифамизга бу йил учун меҳнат шартномасини ФИФА талабларига мувофиқ, стандартлаштирилган иловасини жойладик. Бу шартномани ЎзПФЛ билан ҳамкорликда амалга оширдик десам муболаға бўлмайди. Бизнинг бош ташкилотимиз ФИФ Прога ҳар йили регламент, шартномаларни ва умумий ФИФА  талаблари бўйича ҳисобот топшириб борамиз. Ўша ҳисоботлар бўйича бизга киритериялар юборишади, қайси бандда қандай ўзгариш қилишимиз керак, яна қандай қўшимчалар қўшишимиз лозим ва ҳоказо. Биз бу борада ЎзПФЛга таклиф билдирдик, улар эса мана шу жиҳатларни биргаликда қилишни таклиф қилишди. Сўнгги 2-3 ой давомида ёзда тузилган меморандум асосида регламент ва шартномаларга ўзгартириш киритиш ҳусусида иш олиб бордик. Бу йилдан йилга такомиллашиб борадиган ҳужжат ҳисобланади. Биз қонунчилигимизда кўрсатилган бандларни ҳам эътиборга олдик. 

Яна бир нарсани таъкидлаб ўтган бўлардим, аввалги йилларда шартномалар рўйхатдан ўтказилгандан кейингина кучга эга эди. Жорий йилда футболчиларимиз учун ЎзПФЛ билан ҳамкорликда шартноманинг тўртинчи нусхаси ҳам тадбиқ этилади. Футболчи клуб билан шартнома имзолаб, клуб вакили муҳр қўйганидан сўнг тўртинчи нусха футболчининг ўзида қолади. Натижада ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказилган шартнома билан тенг кучга эга бўлади. 

Мавсум ўртасида шартномаларни бекор қилиш ҳолатлари аввал ҳам учраган. 2021 йилги регламентда бундай ҳолатлар қандай ечим топилиши батафсил ёзилган. Россия, ФИФА регламентларидан ўрганилган ҳолда ва яна қайсидир томонлари  Ўзбекистон шароитига тўғри келадиган шартномани тузиб чиқдик. ФИФПро ҳуқуқшуносларидан ҳам маслаҳатлар олдик. 

Янги жорий этилган шартнома барча учун қўлланилади. Легионерлар билан юзага келадиган муаммоларга тўхталсам, шу йилдан эътиборан ЎзПФЛ билан ҳамжиҳатликда ЎФА қошида "Низоларни ҳал қилиш палатаси" устида иш олиб борилади. Бундай палатага эга бўлган мамлакатда легионерлар ҳам ФИФАга эмас ўзимизнинг ҳозир айтиб ўтган палатамизга мурожаат қилиши мумкин. Кучлилик даражаси шундаки қарорлар амалда қўлланилса худди ФИФА каби чоралар кўрилади. Агарда бу меҳанизм тўғри йўлга қўйилса кейинги йилларда ўзимизда легионер футболчилар билан низоларни ҳал қила олиш имкониятига эга бўламиз",- дейди Камолиддин Мурзоев.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика