UZ

Сўнгги янгиликлар

22:04"Айнтрахт" сардори: "Биз ушбу муваффақиятга лойиқ эдик"  0 21:45"Рейнжерс" дарвозабони тарихга кирди  2 21:27"Ёш футболчилар 1-2та машина олиб футболни тугатишни ўйламаслиги керак" — "Сеҳрли таёқча" Анвар Солиев билан интервью  8 21:12Футболимиз фидойиси хотирасига бағишланди  0 20:59Футзал. Олий лига. АГМК "Насаф"га ҳеч қандай имконият қолдирмади, чемпионларда ғалаба ва бошқа натижалар  0 20:39Франция чемпионатида 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши дарвозабони аниқланди  1 20:20Немис клуби еттинчи бор Европа Лигасида ғолиб чиқди  4 20:04Депай АПЛнинг қатор клублари қизиқишига сабаб бўлмоқда   0 19:51Моуринью: "Сэр Алекс "Манчестер Юнайтед"да 20 йилдан ошиқ фаолият юритди..."  9 19:48Olamsport: Нурмагомедовнинг навбатдаги жанги ва рақиби тасдиқланди, Фоминдан ажойиб камбэк ва бошқа хабарлар  0 19:23"Реал" Марсело билан ҳамкорликни давом эттирадими?  3 19:05Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг кенгайтирилган таркиби маълум  31 18:47"Барселона" Мингесани 5-10 миллион евро эвазига сотишни хоҳламоқда  0 18:24"Атлетико" директори: "Катта битимлар йиллари якунланди"  0 18:08Кўплаб баҳс-мунозаларни келтириб чиқарган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашувидан галерея  9

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга имкониятни бой берди Янгиликлар

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Францияга имкониятни бой берди

Хабарингиз бор, бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Францияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Учрашувдан матнли трансляцияни айнан шу саҳифада кузатиб бордингиз.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Голларга бой ўтган учрашувда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 2:4 ҳисобида имкониятни бой беришди.


Ўртоқлик учрашуви

28.01.2022, 21:00

"Спортская Дворана" мажмуаси, Новиград

Ўзбекистон - Франция 2:4

Голлар: А.Раҳматов 23, Д.Раҳматов 40 - М.Туре 7, Л.Н'Гала 10, 38, М.Абдусамад 34

Ўзбекистон (Биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳомжон Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.

Захира: Равшан Элибоев, Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Давлат Ибрагимов, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Абдулла Солиҳов, Сунатулла Жўраев.

Бош мураббий: Баҳодир Аҳмедов

Франция: 16.Локока Францис, 2.Сид Белҳаж, 7.Ронни Закеи, 11.Н'Гала Ландри, 20.Муҳудин Суҳайл.

Захира: 1.Луис Макквет, 5.Ассен Юнус, 8.Саадуи Аюб, 10.Муҳаммад Абдусамад, 12.Керруми Маъруф, 13.Туре Мамаду, 14.Туре Мамаду (кичик), 15.Менендез Николас,  17.Бендау Стив, 18.Де Са Андраде Микаэль.

Бош мураббий: Рафаэль Рейнауд

Огоҳлантириш: И.Ропиев 29


Учрашув якунланди.

40 - Гоооооооолллллл, баҳс тугашига 4 сония қолганда Дилшоднинг пасидан кейин французлар ўз дарвозаларини нишонга олишди.

40 - Зарбааа, Нишонов тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўймоқчи бўлди. Ҳимоячи қайтаришга улгурди.

39 - Умаров бирга бирда жамоамизни навбатдаги голдан қутқарди.

38 - ГОЛ, Н'гала ўз дублини нишонламоқда. Ландри ўйновчи киперимиз Ҳамроевни осон доғда қолдирди.

38 - Зарбааа, Дилшоднинг зарбаси тўғри дарвозабонга.

38 - Чориев тўпни узоқ бурчакка ташлаганди, Нишонов узоқ бурчакка бормади.

36 - Чориевнинг зарбаси ноаниқ.

Рақиб устози тайм-аут олди.

36 - Нишоновнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

35 - Баҳодир Аҳмедов ўйновчи дарвозабонни туширди. Бу ролни Илҳом Ҳамроев бажаради.

34 - ГОЛ, Муҳаммад французларнинг учинчи голини киритди.

33 - Зарбааа, Анасхон Акбарни бирга бир чиқарди паси билан, Усмонов эса гол ура олмади.

32 - Мамаду Умаров билан яккама якка чиқиб борди чапдан, Рустам жамоамизни қутқарди.

32 - Ропиевнинг зарбаси анча юқоридан кетди.

30 - Ропиев икки ўйинчи орасидан чиқиб кетди ва чап оёқда ноаниқ зарба берди.

29 - Ихтиёр Ропиев огоҳлантирилди.

27 - Зарбааа, энди Ҳамроев чапдан яккама якка чиқиб борди ва тўпни дарвозабон устидан тушириб қўймоқчи бўлди. Афсуски, Локока ўз жойида.

26 - Устунлик бизникилар томонга ўтди.

25 - Хавфли вазият! Чориев И.Ропиевни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Ихтиёр эса ўз имкониятини кўкка совурди.

24 - Туренинг кучли зарбасидан кейин Умаровдан жуда чиройли сейв.

23 - Гоооооолллллл, Анасхон Раҳматоввв!!! Анасхон сал аввал бўлгани каби чапдан дарвозабон қаршисига чиқиб борди ва бу сафар узоқ пастки бурчакни аниқ нишонга олди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ҳисобни қисқартиришди.

23 - Анасхон энди Муҳаммадга нисбатан қўполлик ишлатди ва жарима.

22 - Анасхон дарвозабон билан деярли бирга-ир вазиятга чиқиб борди ва рақиб кипери ўзини кўрсатди.

22 - Иккинчи бўлимда ҳам илк аниқ зарбани французлар беришди. Закеининг уринишини Умароқ йўққа чиқарди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

19 - Эҳҳҳ, вакилларимиз ҳужумда прессинг уюштириб тўпни олиб қўйишди ва учга бир ҳолатда қолиб кетишди. Афсуски, Раҳматов Акбар Усмоновга пас беришда хатога йўл қўйди.Зўр имконият кўкка совурилди.

19 - Саадуи Аюб жуда хавфли зарба берди, ноаниқ.

17 - Умаров кетма-кет иккита эпизодда кучли зарбаларни қайтарди.

16 - Чориевнинг яқин масофадан берган зарбаси салгина ноаниқ.

16 - Ниҳоят, Нишоновдан кучли аниқ зарба. Дарвозабон амаллаб тўпни қайтарди.

15 - Франция бош мураббийи Рафаэль Рейнауд 1 дақиқалик тайм-аут олди.

15 - Бу сафар Нишоновнинг зарбаси ноаниқ.

13 - Вакилларимиз стандартлардан кейин зарбалар беришмоқда. Лекин, уларга аниқлик етишмаяпти ҳозирча.

11 - Раҳматов тўпни рақибдан олиб қўйди ва нотўғри зарба берди.

10 - ГОЛ, Н'гала супергол муаллифига айланди. Ландри узоқ масофадан чап оёқда тўпни дарвозанинг тўққизлигига "михлаб" қўйди.

7 - ГОЛ, Илҳом Ҳамроев тўпни шундоққина рақибга ташлаб берди ва 14-рақамдаги Мамаду Туре киперимиз билан бирга-бир чиқиб кетиб ҳисобни очди.

7 - Нишоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Маълумот учун "Спорт ТВ" ўйинни Хорватия каналлари орқали жонли кўрсатмоқда.

- Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иккинчи тўртликни майдонга туширишган. Раҳматовнинг зарбасини кипер қайтарди.

5 - Уҳҳҳ, устунлик европаликларда. Ҳозир улар 15 сонияда 3 марта жуда хавфли зарба беришди. Рустам Умаров Муҳаммад Абдусамаднинг иккита хавфли зарбасидан кейин бизни голлардан қутқарди.

2 - Ўзбекистоннинг биринчи зарбасини Ҳ.Нишонов берди, рақиб дарвозабони ўз жойида.

1 - Франция дастлабки 25 сонияда иккита зарба берди. Биринчиси ноаниқ, иккинчисида Умаров қутқарди.


Учрашув бошланди! Уни французлар бошлаб беришди.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика