UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  3 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  13 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6

Ўзбекистон Coca Cola кубоги. 136 дақиқа ва пенальтилар серияси. "Навбаҳор" финалда! Янгиликлар

Ўзбекистон Coca Cola кубоги. 136 дақиқа ва пенальтилар серияси. "Навбаҳор" финалда!

Ўзбекистон Coca Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган иккинчи учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/2 финал

14 октябрь, жума

"Навбаҳор" – "Сўғдиёна" 0:0 (3:1 пенальтилар сериясида)

Наманган. "Марказий" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов

VAR ҳаками: Рустам Лутфуллин

АVAR ҳаками: Анвар Маражабов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов.

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 4. Боян Цигер, 6. Рустамжон Ашурматов, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Диёржон Туропов, 20. Дониёр Абдуманнопов (77. Асадбек Собиржонов, 70) 23. Йован Жокич, 24. Давронбек Хошимов, 28. Станислав Андреев (22. Игорь Голбан, 58) 32. Зоран Марушич (55. Асадбек Жўрабоев, 109)

Захира: 35. Раҳимжон Давронов, 7. Азимжон Аҳмедов, 9. Владимир Козак, 19. Нурилло Тўхтасинов, 30. Александр Касьян,  64. Музаффар Мўминов, 

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Диан Талхатов (20. Баҳодир Насимов, 46),  5. Аюбхон Нўъмонов, 7. Шаҳбоз Жўрабеков, 17. Ҳусниддин Ғофуров, 19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 21. Абдужалил Маназаров, 44. Юре Обшивач, 77. Даниел Насриддинов (9. Шавкат Саломов, 78), 93. Марко Колакович,

Захира: 1. Ширинбой Абдуллаев, 10. Шоҳруз Норхонов, 12. Ҳислат Ҳалилов,  26. Виталий Денисов, 28. Самандаржон Мавлонқулов, 32. Нодиржон Сойибов


Огоҳлантириш: Абдужалил Маназаров ("Сўғдиёна") 7, 70 Даврон Хошимов ("Навбаҳор") 10, Юре Обшивач ("Сўғдиёна") 16, Диан Талхатов ("Сўғдиёна") 3, Марко Колакович ("Сўғдиёна") 45+1, Баҳодир Насимов ("Сўғдиёна") 51, Александр Стоймирович ("Навбаҳор" мураббийи) 57, Улуғбек Бақоев ("Сўғдиёна" бош мураббийи) 61, Игорь Голбан ("Навбаҳор") 66, Шоҳруз Норхонов ("Сўғдиёна") 101, Рустам Ашурматов ("Навбаҳор") 104, Самвел Бабаян ("Навбаҳор" бош мураббийи) 120+1

Четлатиш: Абдужалил Маназаров ("Сўғдиёна") 70


ЯНГИЛАШ




"Навбаҳор" Ўзбекистон кубогининг иккинчи финалчиси

7. Жавоҳир Қаҳрамонов - ЙЎҚ 

6. Жамшид Болтабоев - ГОЛ 3:1

5. Аюбхон Нўъмонов - ЙЎҚ, 2:1

4. Йован Жокич - ГОЛ 2:1

3. Ҳусниддин Ғофуров - ЙЎҚ 1:1

2. Рустам Ашурматов - ГОЛ 1:1

1. Юре Обшивач - ГОЛ 0:1

 "Сўғдиёна" бошлайди. 

ТУГАДИ. ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИ КЎРАМИЗ

120+1. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаянга сариқ карточка кўрсатилди.

120. Азиз Асимов 4 дақиқа қўшиб берди. 

120. Иккинчи экстра-таймларнинг сўнгги дақиқалари ёняпти. 

116. Искандеровнинг зарбаси Голбанга тегиб майдонни тарк этди. Митрович ва Голбан тўқнашиб кетди. 

115. УХХХ. Даврон Хошимовнинг супер пасини Асадбек Жўрабоев голга айлантира олмади. 

110. Милан Митровичга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

109. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Зоран Марушич ўрнига Асадбек Жўрабоев тушди. 

105. Экстра-таймларнинг иккинчиси бошланди.  

105. Экстра-таймларнинг биринчиси якунланди.

104. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор", Рустам Ашурматов

103. ЗАРБАААА. Болтабоевнинг зарбасини Митрович ушлаб олди. 

101. ОГОҲЛАНТИРИШ. Шоҳруз Норхоновга сариқ карточка кўрсатилди. 

Биринчи экстра-таймлар бошланди. 

Экстра-таймлар кўрамиз. 

Учрашувнинг асосий вақти якунланди. 

90+8. ЗАРБАААААА. Асадбек Собиржонов қулай қилиб келиб тушган тўпни дарвозага йўллай олмади. Қандай вазият эдияя. 

90+5. Жарима майдончаси ичига узатиб берилган тўпни ҳимоячилар қайтарди.

90+5. Искандеров йиқитилди. "Навбаҳор"да жарима зарбаси. Қулай нуқта. 

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди. 

87. Устунлик "Навбаҳор"да. "Сўғдиёна" ҳимояланишга ҳаракат қиляпти. 

85. ЗАРБАААААААА. Марушичдан қойилмақом зарба, Митровичдан ажойиб сейв. Қайтган тўп дарвозага ноаниқ йўлланди. 

82. ЗАРБААААААА ЖОКИИИИЧ. Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпни Жокич боши билан дарвозага йўллади. Зарба кучли чиқди. 

80. ЗАРБААААА. Шаҳбоз Жўрабековнинг зарбасини Ўткир Юсупов ушлаб олди. 

78. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Шавкат Саломов Даниел Насриддинов ўрнига тушди. 

75. Тўп назорати тўлиқ мезбонлар томонида. 

70. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Абдужалил Маназаров ва тўғридан тўғри қизил карточка. Унда битта сариқ карточка бор эди. 

66. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор", Игорь Голбан

64. Искандеровнинг бурчакдан амалга оширган узатмасидан сўнг меҳмонлар жарима майдончасида кескинлик юзага келди. "Сўғдиёна" ҳимоячилар бир амаллаб бўлсада хавфли бартараф этди. 

63. ЗАРБААА. Марушичнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. 

61. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна" бош мураббийи Улуғбек Бақоевга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. 

58. ЎЗГАРИШ. "Навбаҳор", Станислав Андреев ўрнига Игорь Голбан тушди.

57. ОГОҲЛАНТИРИШ. Ҳаттоки захира вакиллари ҳам сариқ карточкадан тотиб кўрди. "Навбаҳор"нинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Александр Стоймирович огоҳлантирилди. 

53. ЗАРБАААААААААААААА. Жамшид Болтабоевнинг чап оёқда берган зарбаси кескин тус қолди. Аниқ борганида Митрович ҳам қутқара олмасди. 

52. Азиз Асимов бугун сариқ карточка кўрсатишда жуда сахий. Ҳеч кимни насибасиз қолдираётгани йўқ. 

51. ОГОҲЛАНТИРИШ. Баҳодир Насимов, "Сўғдиёна". 

49. "Сўғдиёна" ўйинга қўшди. 

48. ЗАРБААААААААА. УХХХХХ.  Жавоҳир Қаҳрамоновнинг ўнг қанотга яқин жойдан берган зарбаси жуда хавфли чиқди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Сўғдиёна", Диан Талхатов ўрнига Баҳодир Насимов тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+1. ОГОҲЛАНТИРИШ. Марко Колакович, "Сўғдиёна"

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

43. ЗАРБААА. Искандеровнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

39. Ўйин темпи анча кўтарилди. Ҳусниддин Ғофуровнинг жарима майдончаси томон узатган кескин узатмасини "Навбаҳор" ҳимоячилари қайтарди. 

30. ОГОҲЛАНТИРИШ. Диан Талхатов, "Сўғдиёна"

27. ЗАРБААААА. "Навбаҳор" футболчиси Андреевнинг чап қанотдан кириб бориб берган зарбасини Митрович қайтарди. Мезбонлар сўнгги дақиқаларда босимни оширди. 

17. ВАР мониторида такрорий вазиятни кўрди. Сариқ карточка ўз кучида қолди. 

16. Юре Обшивач Туроповга нисбатан қўполлик ишлатилди. Азиз Асимов дастлаб сариқ карточка берди.

10. ОГОҲЛАНТИРИШ. Даврон Хошимов, "Навбаҳор"

8. ГОООООООООООЛ. ЙЎҚ. "Навбаҳор" учрашувда ҳисобни очган эди. Боян Цигер юқоридан узатилган тўпни акробатик услубда дарвозага йўллаганди. Бироқ Азиз Асимов голни инобатга олмади. Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. 

7. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Сўғдиёна", Абдужалил Маназаровга сариқ карточка кўрсатилди. 

3. "Навбаҳор"да стандарт вазият. Донёр Абдуманноповга нисбатан қўполлик ишлатди. 

2. Зоран Марушич дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. Ҳимоячилар уни яхши қўриқлашди. 

- Учрашув бошланди. 

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика