Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/8 финалга қуръа ташланди

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2020, 19:47
Бугун Ўзбекистон Coca Cola Кубогининг 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги. 1/8 финал

1. "Локомотив" - АГМК

2. "Қўқон-1912" - "Сурхон"

3. "Бухоро" - "Металлург"

4. "Қизилқум" - "Бунёдкор"

5. "Пахтакор" - "Сўғдиёна"

6. "Андижон" - "Насаф"

7. "Оқ-тепа" - "Навбаҳор"

8. "Машъал" - "Шўртан"



Режага кўра, Ўзбекистон Coca Cola кубогининг 1/8 финал босқичи 7-8 декабрь кунлари ўтказилади. ¼ финал учрашувлари 12 декабрда, ½ финал 16 декабрда ва финал учрашуви 20 декабрда бўлиб ўтади. Дастлабки босқичда 8 та учрашув бўлиб ўтиши, уларнинг иложи борича кўпроғини трансляция қилиш имкони бўлишидан келиб чиқиб, учрашувлар икки кунга белгиланди. Бунда географияси нисбатан узоқроқ бўлган жамоалар биринчи бўлиб майдонга тушиши масаласи инобатга олинади, боиси, уларда тикланиш учун камроқ имконият бўлади. Шунингдек, “Спорт” канали билан ўзаро фикр алмашилиб, водий ёки воҳа жамоаларининг иложи борича бир кунда тўп сурмаслиги масаласига ҳам эътибор қаратилиши мумкин.

Жамоаларда келаси учрашувларга тайёрланиш имконияти кўпроқ бўлиши учун, ЎзПФЛ қуръа маросимини ўйинлар якунига етиши билан ташкил қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›