UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  5 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40

Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари учун аккредитация жараёни бошланди Янгиликлар

Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари учун аккредитация жараёни бошланди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати 2015 йилги Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги ўйинлари учун оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошланганини эълон қилади.
2015 йилги Ўзбекистон Чемпионати баҳслари 14 март куни старт олади. Мавсум эса 8 март куни Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс билан очиб берилади. 2015 йилги мавсумнинг тўлиқ тақвими билан бу ерда танишиш мумкин.

Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳсларини стадиондан туриб ёритишни мақсад қилган ОАВ ходимлари 2015 йилнинг 10-25 февраль саналари оралиғида аккредитация заявкасини ЎзПФЛ матбуот хизмати электрон почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари керак. Аккредитация заявкаси намунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиш мумкин.

Маълумот ўрнида, 2013 йилдан ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация беришда улар ишлайдиган ОАВнинг муҳимлик даражалари белгилаб чиқилган. Жумладан, Ўзбекистон қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлган спортга ихтисослашган интернет-нашрларининг муҳимлик даражаси нисбатан юқори ҳисобланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика