UZ

Сўнгги янгиликлар

12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  1 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  5 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0 10:49Гринвудга АПЛнинг иккита гранди қизиқиш билдирмоқда  2 10:20Рафиньянинг келажаги маълум  13 09:51Еврокубоклар финалларининг бош ҳакамлари маълум қилинди  6 09:22“Уяляпман“. Аморим МЮнинг ҳозирги ўйини ҳақида фикр билдирди  8 08:53“Реал“нинг иккита асосий футболчиси учун мавсум якунланади  7 08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  3 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  21 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  32 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  12 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  16

Ўзбекистон аёллар термаси Париж-2024'га йўл олиши учун нечта босқичдан эсон-омон ўтиши керак? Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар термаси Париж-2024'га йўл олиши учун нечта босқичдан эсон-омон ўтиши керак?

Апрель ўйида Париж-2024 Олимпиадасига йўл олиш учун Осиё минтақасида дастлабки саралаш босқичи баҳслари бошланади.

1-БОСҚИЧ

Ўзбекистон “А” гуруҳидан жой олган ва олдинроқ уларнинг ўйинлар тақвими ҳавола қилинганди:

5 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Бутан

“Пахтакор”


8 апрель | 17:00

Шарқий Тимор – Ўзбекистон

“Пахтакор”


11 апрель | 17:00

Ўзбекистон – Иордания 

“Пахтакор”

Дастлабки босқич 7 гуруҳга бўлинган ва уларда 1-ўринни олган иштирокчилар кейинги раунда йўл олишади.

2-БОСҚИЧ

2-квалификация раундида уларга қитъа грандлари Ш.Корея, Япония, Австралия, Хитой ҳамда Ж.Корея қўшилади ва жамоалар 3 гуруҳга сараланади. Қуръа олдидан жамоалар 4 та саватчага жойланади ва ҳозирда уларнинг иккитасида қайси жамоалар бўлиши аниқ:

1-саватча – Ш.Корея, Япония, Австралия;

2-саватча – Хитой, Ж.Корея...

Шу йилнинг октабрида мазкур босқич баҳслари ўтказилиши режалаштирилган. Учта гуруҳда пешқадамликни қўлга киритган иштирокчилар финал раундига йўл олишади. Шунингдек, гуруҳларда 2-бўлган жамоалардан энг яхшиси ҳам 3-квалификация босқичида қатнашади.

3-БОСҚИЧ

Якуний қисмда 4 та терма қолади ва улар 2 жуфтликка ажратилади ҳамда 27 ноябрь ва 6 декабрда икки ўйиндан иборат тўқнашувлар бўлиб ўтади. Уларда ғолиб бўлган 2 жамоа Осиёдан Париж-2024 йўлланмасига эга чиқади.

ПАРИЖ-2024

Кўриб турганингиздек, навбатдаги Олимпиада чиптасини қўлга киритиш осон иш эмас. Умуман Париж-2024'даги аёллар футболи ўртасидаги мусобақага терма жамоалар учун 12 та квота қуйидагича тақсимланган:

Мезбон – Франция;

КОНКАКАФ (2 та) – АҚШ, яна бири плей-офф орқали аниқланади;

КОНМEБОЛ (2 та) – Бразилия ва Колумбия;

Осиё футбол конфедерацияси (2 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади;

УEФА (2 та) – Миллатлар Лигаси-2024 финалчилари йўл олади;

Африка футбол конфедерацияси (2 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади;

Океания футбол конфедрацияси (1 та) – саралаш баҳслари орқали аниқланади.

*Қуръа натижасида жамоалар уч гуруҳга ажратилади. Гуруҳда дастлабки икки ўринни олган 6 иштирокчи ҳамда 3-ўриндагилар орасида энг яхши иккитаси чорак финалга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Франция мезбонлигида ўтадиган 33 Олимпиада 2024 йил 26 июлда бошланади ва 11 августга қадар давом этади. Аёллар ўртасидаги футбол баҳсларида ўтган мусобақада Канада ғолиб бўлган. Энг кўп титулни эса АҚШ (4 та) қўлга киритган.

Қайд этиш жоизки, Токио-2020'да Осиё шарафини Япония (мезбон), Австралия ва Хитой ҳимоя қилганди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика