UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  0 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  2 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  2 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   4 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  14 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  2 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  4 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  5 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  25 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан суҳбат Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан суҳбат

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида дастлабки ўйинда майдонга тушишади.

Терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Норсафаров championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

- Баҳром ака, Туркиядаги йиғин қандай ўтмоқда? Шароитлар қандай?

- Туркиядаги шароитлар, майдонлар жуда ҳам яхши ҳолатда. Афсуски бу йиғинга Карачик, Галимова ва Хусниддиновани олиб кела олмадик. Сабаби уларда жароҳат бор. Бу қизларимизни кейинги мусобақаларга асрашга қарор қилдик.

- Туркиядаги мусобақадаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Африка қитъаси терма жамоасига қарши ҳозирга қадар умуман ўйнамагандик. Лекин Экватор Гвинеяси ва Нигерия терма жамоалари ҳақида етарли маълумотларга эгамиз. Бу икки жамоа Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади. Сўнгги рақибимиз эса Россия чемпиони Москванинг ЦСКА клуби бўлади.

- Биламизки терма жамоанинг кучли бўлиши миллий чемпионатга боғлиқ. Ўзбекистон чемпионатимиз савияси ўтган йиллар билан таққослаганда ўсганми?

- Айни пайтда Ўзбекистон чемпионатида 5та рақобатбардош клуб бор. Бизда ҳам аёллар футболи анча ривожланди. ФИФА рейтингида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 41-ўринда бормоқда.

- Бугунги кунда терма жамоанинг қайси чизиғи кўпроқ ҳавотирга солмоқда?

- Чап қанот ҳимоячимиз Ҳусниддинова Солиҳа жароҳат олганини айтдим. Ўтган мавсум тўпурари Людмила Карачик ҳам таркибимизда йўқ. Лекин уларнинг ўрнида чемпионатимизда ўзини яхши кўрсатган бошқа ўйинчиларимиз бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика