UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 01:05ЕЧЛ. "Атлетик" — ПСЖ, "Брюгге" – "Арсенал" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  3 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  77 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  18 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  5 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан суҳбат Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров билан суҳбат

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида дастлабки ўйинда майдонга тушишади.

Терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Норсафаров championat.asia сайтига қисқа интервью берди.

- Баҳром ака, Туркиядаги йиғин қандай ўтмоқда? Шароитлар қандай?

- Туркиядаги шароитлар, майдонлар жуда ҳам яхши ҳолатда. Афсуски бу йиғинга Карачик, Галимова ва Хусниддиновани олиб кела олмадик. Сабаби уларда жароҳат бор. Бу қизларимизни кейинги мусобақаларга асрашга қарор қилдик.

- Туркиядаги мусобақадаги рақиблар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Африка қитъаси терма жамоасига қарши ҳозирга қадар умуман ўйнамагандик. Лекин Экватор Гвинеяси ва Нигерия терма жамоалари ҳақида етарли маълумотларга эгамиз. Бу икки жамоа Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади. Сўнгги рақибимиз эса Россия чемпиони Москванинг ЦСКА клуби бўлади.

- Биламизки терма жамоанинг кучли бўлиши миллий чемпионатга боғлиқ. Ўзбекистон чемпионатимиз савияси ўтган йиллар билан таққослаганда ўсганми?

- Айни пайтда Ўзбекистон чемпионатида 5та рақобатбардош клуб бор. Бизда ҳам аёллар футболи анча ривожланди. ФИФА рейтингида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 41-ўринда бормоқда.

- Бугунги кунда терма жамоанинг қайси чизиғи кўпроқ ҳавотирга солмоқда?

- Чап қанот ҳимоячимиз Ҳусниддинова Солиҳа жароҳат олганини айтдим. Ўтган мавсум тўпурари Людмила Карачик ҳам таркибимизда йўқ. Лекин уларнинг ўрнида чемпионатимизда ўзини яхши кўрсатган бошқа ўйинчиларимиз бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика