Ўзбекистон аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатининг гуруҳ учрашувларига мезбонлик қилади

Mirjalol Normatov
23 июл 2023, 17:47
ОФК аёллар клублари ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қиладиган давлатларни эълон қилди.

Унга кўра, чемпионатнинг гуруҳ учрашувлари Ўзбекистон ва Таиландда ўтказилади.

Ушбу учрашувлар 6-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон, Австралия, Хитой Тайпейи, Эрон, Ҳиндистон, Япония, Корея Республикаси ва Таиланд клублари иштирок этади. 

Мусобақага қуръа ташлаш маросими эса 7 сентябрь куни Куала-Лумпурдаги ОФК қароргоҳида ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›