UZ

Сўнгги янгиликлар

11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  1 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  2 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  4 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  3 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  14 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  3 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10

Футзал. АГМК учинчи ўрин учун ўйинда "Тай Сон Нам"га имкониятни бой берди Янгиликлар

Футзал. АГМК учинчи ўрин учун ўйинда "Тай Сон Нам"га имкониятни бой берди

Бугун футзал бўйича Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланади.

Таиланд пойтахти Бангкок мезбонлик қилаётган мусобақада учинчи ўрин учун ва финал ўйинлари ўтказилади.

АГМК ва "Тай Сон Нам" ўртасидаги учрашувдан онлайн трансляцияни шу саҳифа орқали кузатиб бордингиз.

Футзал

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати

Учинчи ўрин учун

17.08.2019, 13:30

"Бангкок арена"

АГМК - "Тай Сон Нам" 4:6

Голлар: А.Усмонов 1, М.Одилов 2, И.Ропиев 6, Д.Чориев 34 - Шимизу Казуя 5, 37, 40, И.Ропиев 24 (авт.), Т.Т.Пхи 27, Т.Т.Хуй 28

Дарвозабон: 1.Рустам Умаров (сардор)

Футзалчилар: 3.Машраб Одилов, 10.Акбар Усмонов, 12.Даврон Чориев, 11.Темур Бердиев.

Захира: 2.Аббосбек Ўлмасбеков (дарвозабон), 4.Ихтиёр Ропиев, 5.Илҳомжон Ҳамроев, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Даврон Валижонов, 14.Анасхон Раҳматов.

"Тай Сон Нам": 1.Хо Ван (дарвозабон), 2.Нгуйен Ван Хуй (дарвозабон).

Футзалчилар: 3.Ли Куок Нам, 4.Пхат, 5.Алиреза Рафиепур, 6.Пхам Дук Хоа, 7.Нгуйен Ан Дуй, 8.Нгуйен Мин Три, 9.Тран Тай Хуй, 10.Ву Дук Тунг, 11.Тран ван Ву, 12.Шимизу Казуя, 13.Нгуйен Ман Дунг, 14.Тон Тат Пхи.

Огоҳлантиришлар: М.Одилов 25, Д.Валижонов 38, Д.Чориев 40


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. Афсуски, АГМК биринчи бўлимдан сўнг 3:1 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай якунда ғалабани бой берди.

40. Гол, афсуски масала ҳал бўлди. Яна Шимизу.

40. Шимизуни йиқитгани учун Чориев огоҳлантирилди.

38. Петров ўйновчи дарвозабонни туширди.

37. Чориевнинг жаримадан тепган тўпи бироз юқоридан ўтиб кетди.

37. Гол, Шимизу рақибларни олдинга олиб чиқди.

35. Эҳҳ, Анасхон Раҳматов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

34. Гооооооооллллллл, Даврон Чориев мувозанатни тиклади.

34. Эҳҳеее, тўп дарвозага киришни хоҳламаса қийин экан. Усмонов гол уриши мумкин эдиии

30. Зарбааа, афсуски Ропиевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

28. Гол, Тран Тан Хуй вьетнамликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

27. Гол, афсуски Тон Тат Пхи ҳисобни тенглаштирди.

25. Зарбаааа, Чориевнинг ажойиб пасидан кейин Акбар Усмонов рақиб кипери қаршисида ёлғиз қолди ва дарвозабоннинг ўзига зарба берди.

24. Гол, Рақиб дарвозабонининг ошириб берган тўпини қайтармоқчи бўлган Ихтиёр Ропиев уни ўз дарвозасига йўналтириб юборди.

23. АГМК футзалчилари кетма-кет қилишди, аммо гол ура олишмади.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча Александр Петров шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишмоқда.

15. Илҳом Ҳамроевнинг тезкор қарши ҳужумдан сўнг ноаниқ зарба берди.ю

14. Ҳамроевнинг ён чизиқдан ташлаб берган тўпига Ропиев кучли зарба берди. Анча ноаниқ.

8. Пхатнинг кучли зарбасидан кейин Рустам Умаров тўпни қайтарди.

6. Гоооооооллллл, Ихтиёр Ропиевввв учинчи голни урди.

6. Акбар Усмоновнинг чап оёқда берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

5. Гол, Шимизу ҳисобни қисқартирди.

2. Гооооооооолллллл, Акбарнинг зарбасини дарвозабон қайтарди,қайтган тўпни эсаМашраб Одилов дарвозага жойлаб қўйди.

1. Гооооооооолллллллл, Даврон Чориев прессинг қилиб рақибдан тўпни олиб қўйди ва уни Акбар Усмоновни ташлади. Акбар эса ҳисобни очди.

Учрашув бошланди

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика