UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  1 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  8 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Ўзбекистон - Аргентина. Ўйиндан олдин мураббийлар нималар деди? Янгиликлар

Ўзбекистон - Аргентина. Ўйиндан олдин мураббийлар нималар деди?

2-3 февраль кунлари амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланган Аргентина футзал терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бугун пойтахтимиздаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон ҳамда Аргентина бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.  







Матиас Рауль Люсьюкс (Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи): - Бизни Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири бўлган Ўзбекистон билан иккита қизиқарли учрашув кутмоқда. Тўғри бизда тайёргарлик учун кўп вақт бўлмади. Лекин, икки кун жамоамиз учун етарли, деб ўйлайман. Мазкур учрашувлар Литвада ташкил қилинадиган Жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Таркибга иложи борича легионерларимизни ҳам жалб қилдик.



Баҳодир Аҳмедов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи): - Ўзбекистон футбол ассоциациясига шундай учрашув ташкил қилиб беришгани учун раҳмат айтаман. Жаҳон чемпионларига қарши ўйнаш биз учун шараф. Учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрмоқдамиз. Йигитларнинг барчаси соғ ва саломат. Биз ҳар доим ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Олдиндаги икки баҳсда ҳам чиройли ўйин кўрсатиш илинжида паркетга тушамиз.



- Ўзбекистон миллий терма жамоаси Аргентина даражасидаги рақиб эмаслиги маълум. Шундай экан шогирдларингизни руҳиятида терма жамоамизга қарши менсимаслик ҳолати йўқми?
Матиас Рауль Люсьюкс: - Ўзбекистон миллий терма жамоасини ўз ўйин услубига эга. Жамоанинг ўйинида аввал фаолият олиб борган испаниялик мураббийнинг ҳам имзоси бор, дея оламан. Рақибимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Уларнинг даражасини паст демаган бўлардим. Мен эртанги учрашувдан тенг ўйин кутмоқдаман. Ўйлайманки, иккита ўйин биринчи галда биз учун фойдали бўлади. Агар фойдали томонини кўрмаганимизда таклифни қабул қилмаган ва Ўзбекистонга етиб келмаган бўлар эдик.

- Аргентина 2016 йилга қадар футзалда катта натижалар қайд этмаган. Айнан шу йили терма жамоа Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан. Шундан сўнг кўрсаткичлари яхши кўриниш оляпти. Аргентина ниманинг эвазига бундай ютуқларга эришди?
Матиас Рауль Люсьюкс: - Аввало биз ўз кучимизга ишонишни бошладик. Ҳар бир турнирга жиддий қарашни ва чемпионлик учун ўйнашга киришдик десам муболаға бўлмайди. Энг асосийси бизда индивидуал томондан кучли ўйинчилардан тўғри фойдаланишни бошладик. Литвадаги Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўришни мақсад қилганмиз.



- Эртанги учрашувда Жаҳон чемпионатида ўйнаган футболчиларни кўрамизми ёки ёшларга имконият берасизми?
Баҳодир Аҳмедов:
- Ёшларга кўпроқ имконият берамиз. Жаҳон чемпионатида тўп тепган ўйинчилардан айни пайтда саноқлигинаси терма жамоада фаолиятини давом эттирмоқда. Дилшод Раҳматов, Даврон Чориев, Жавлон Аноров, Рустам Умаров ва Илҳом Алибоев. Қолганларнинг барчаси ёшлар. Мана шундай учрашувларда уларни кўриб олмасам яна қачон текшириб оламан. Ўзим учун керак томонларини, ўйнай оладими ёки йўқми шунга ўхшаш жиҳатларини кўриб олиш имкони бўлади.

- Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш фикри кимдан чиқди? Сизнинг ташаббусингиз билан ташкил қилиндими?
Баҳодир Аҳмедов:
- Юқорида ҳам айтиб ўтдим. Биринчи галда Ўзбекистон футбол ассоциациясига раҳмат айтаман. Биз уларга рақиб топишни айтамиз, ходимлар эса терма жамоалар билан алоқага чиқишади. Тўғри келса бизга хабар беришади. Пандемия шароитида ҳам Марокаш, Эрон каби термалар билан ўйнадик. Буларнинг барчаси ЎФА томонидан амалга оширилмоқда?



- Ўзбекистон футзал терма жамоасидаги тажрибали ўйинчиларда кучли рақибларга қарши ўйнаш кўникмаси шаклланган. Мана бир неча йиғиндирки, ёшларимизга ҳам юқори даражадаги учрашувларда имконият тақдим қилинмоқда. Айни паллада ёш ижрочиларда топ савиядаги рақиблар билан ўйнаш кўникмаси қай даражада?
Баҳодир Аҳмедов
: - Тўғри айтдингиз. Тажрибали футзалчиларимиз ёшларга ўз ёрдамларини аяшмаяпти. Кўрасизлар, Аргентина билан учрашувда ҳам ёшларни тушураман. Улар тезроқ ўсишга эришишади. Менга энг керакли нарса шу.



- Осиё чемпионатининг қолдирилиши терма жамоамизга қайси томондан фойдали бўлди?
Баҳодир Аҳмедов:
- Бу ҳақида фикр билдириш жуда қийин. Аслида Осиё чемпионати дастлаб Туркманистонда ўтказилиши кўзда тутилганди. Ўша пайт ажойиб спорт формасида эдик. Кейинчалик Қувайтга кўчирилди. У ҳам қолдирилди. Муҳими ички чемпионатимиз давом этмоқда. Йигитлар бунинг натижасида бир хил спорт формасида бўлиб турибди. Қолдирилгани мен учун ёмон бўлди деб ўйлайман.

- Ўзбекистонда ички чемпионат ўйинлари давом этаётгани боис футзалчиларимиз яхши ҳолатда. Аргентина терма жамоасида бу борада вазият қандай?
Матиас Рауль Люсьюкс:
- Бизда ҳам етти ой мобайнида чемпионат баҳслари бўлмади. Лекин, барибир якунда чемпионатни охирига етказиб қўйдик. Мавжуд шароитдан ва таркибдаги бор футзалчилар, легионерларимиз билан тайёргарлик олиб бордик. Шогирдларимнинг ҳозирги ҳолатини баҳолай олмайман. Аммо, имкон борича уларнинг жисмоний ҳолатини бир маромида ушлаб туришга ҳаракат қилдик.

- Ўзбекистон футзал терма жамоасининг ўйинларини кўрган бўлсангиз айнан қайси ўйинчи сизнинг эътиборингизни тортди?
Матиас Рауль Люсьюкс: - Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўтказган икки учрашувини кўриб таҳлил қилиб чиқдим. Рақиб ҳимоя ва ҳужумда жуда ҳам агрессив ўйнайди. Таркиб асосан ёшлардан шакллантирилган. Бу ҳолат бизга ёқади. Чунки, терма жамоамиз ҳам шундай услубда ҳаракат қилади. Ўзбекистон билан учрашувдан мухлислар ҳам хурсанд бўлишлари аниқ. Шунингдек Аргентинада ҳам катта қизиқиш билан кўришади. Боиси биз сўнгги пайтларда халқаро ўйинлардан четда қолиб кетаётгандик.



- Терма жамоамизнинг 2016 йил Жаҳон чемпионатига чиққани ҳозиргача энг юқори натижамиз ҳисобланади. Ўшанда жамоада тажрибали ва ёши катта ўйинчилар кўп бўлган. Лекин, айримлар учун мундиалда ўйнаган авлод кучли саналса, яна баъзилар учун ҳозирги ёш авлод кучли кўринмоқда. Шахсан сизнинг фикрингиз қандай?
Баҳодир Аҳмедов: - Ҳар бир авлодни ўзига яраша кучли томони бўлади. Ҳозирги авлоднинг кучли жиҳати ёшларнинг кўплигида. Булар билан катта натижаларга эришиш мумкин. Фақат устида ишлашимиз керак.

- Аргентина 2016 йил Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан бўлсада, яққол фаворит эмасди. Ҳозирги Аргентинага қандай тавсиф бера оласиз?
Баҳодир Аҳмедов: - Аргентина жуда ҳам сабрли жамоа. Ҳеч қачон шошимайди. Дарвозабонини алоҳида ажратиб кўрсатаман. Бизга катта муаммо бўла олади. Қайтариш мушкул вазиятларда ҳам тўпни бартараф қилади. Ўйинчилари яримта имкониятдан ҳам фойдаланиб кетади. Баҳсни яхши назорат қилади, мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга интилишади. Тартибга амал қилишади. Ҳар бир футзалчисидан исталган вақтда хавф кутиш мумкин.

- Рустам Умаровга ўринбосар тарбияланмоқдами?
Баҳодир Аҳмедов: -
Ёшларимиздан иқтидорли дарвозабонлар бор. Эрон билан иккинчи баҳсда Аббос Элмуродовга ишонч билдирдик. Умуман олганда бундан кўнглим тўқ.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика