UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Пеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  4 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  2 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  3 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  3 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  9 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  12 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4

Ўзбек клублари Осиё Кубокларида Янгиликлар

Ўзбек клублари Осиё Кубокларида

Теглар :  АГМКОЧЛ-2019ОФК
12 февраль куни АГМК клуби Осиё чемпионлар лигасида дебют қилади.

ОСИЁ КУБОКЛАРИ ҲАҚИДА

Осиё футбол конфедерациясида қитъа мамлакатлари клублари ўртасидаги турнир 1967 йилдан бошланган. Дастлабки турнир ОСИЁ КЛУБЛАРИ ЧЕМПИОНАТИ дея номланган. Бу ном остида қитъа клублари 1971 йилгача мусобақалашишган. 1972-1985 йиллар давомида Осиёда клублар ўртасида мусобақа ўтказилмаган. 1986 йилдан ОФК иккита йирик турнирга асос солган. Ўз мамлакатида чемпион бўлган клублар ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ КУБОГИда иштирок этган бўлса, кубок соҳиблари ОСИЁ КУБОК ЭГАЛАРИ КУБОГИда баҳс юритишган. Қитъа миқёсидаги ҳар икки турнир 2002 йилга қадар мунтазам ўтказилган. 2002 йилдан эса ҳар икки турнир бирлаштирилиб ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ ЛИГАСИга асос солинди. 2008 йилдан бошлаб бу турнир янада такомиллаштирилди ва Осиё рейтингида юқори ўринда бўлган жамоалар ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИда қатнашадиган бўлди. Рейтингда пастроқ бўлган жамоалар учун эса 2004 йилда ташкил этилган ОФК КУБОГИ турнирида қатнашадиган бўлди.
 
ЎЗБЕКИСТОН ЖАМОАЛАРИ ОСИЁ КУБОКЛАРИДА

Мамлакатимиз жамоалари Осиё миқёсидаги клублар ўртасида ўтказиладиган турнирларга 1994 йилдан иштирок эта бошлашган. 1994-2002 йиллар мобайнида ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ КУБОГИда юртимиздан 4 жамоа иштирок этган. Фарғонанинг “Нефтчи”, Тошкентнинг “Пахтакор”, Наманганнинг “Навбаҳор” ва Қаршининг “Насаф” жамоалари бу турнирда қатнашиб, умумий ҳисобда 35 учрашув ўтказишган. ОСИЁ КУБОК ЭГАЛАРИ КУБОГИда эса юртимиздан “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Янгиер” ва “Самарқанд-Динамо” жамоалари иштирок этишиб, умумий ҳисобда 32 ўйинда майдонга тушишган. 2002 йилдан ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАРИ ЛИГАСИ мусобақаларида мамлакатимиздан “Пахтакор”, “Нефтчи”, “Машъал”, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Локомотив” иштирок этган бўлиб, бугунгача улар иштирокидаги ўйинлар сони 254тани ташкил этади. 2004 йилдан фаолиятини бошлаган ОФК КУБОГИда “Нефтчи”, “Насаф” ва Ғузорнинг “Шўртан” жамоалари умумий ҳисобда 40 ўйин ўтказишган.
 
АГМК 11-ЖАМОА

АГМК Осиё миқёсидаги клублар ўртасида ташкиллаштирилаётган халқаро турнирларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя этиши кутилаётган 11-жамоа бўлади. 1994 йилдан ҳозирча давр мобайнида мамлакатимиз шарафини ҳимоя этган жамоалар статистикаси қуйидагича:

ПАХТАКОР – 104 ўйин, 46 ғалаба, 18 дуранг, 40 мағлубият, тўплар нисбати 166-148.
БУНЁДКОР - 81 ўйин, 27 ғалаба, 22 дуранг, 32 мағлубият, тўплар нисбати 90-104.
НАСАФ – 55 ўйин, 25 ғалаба, 11 дуранг, 19 мағлубият, тўплар нисбати 86-67.
НЕФТЧИ – 42 ўйин, 19 ғалаба, 5 дуранг, 18 мағлубият, тўплар нисбати 74-64.
ЛОКОМОТИВ – 30 ўйин, 7 ғалаба, 10 дуранг, 13 мағлубият, тўплар нисбати 41-45.
НАВБАҲОР – 17 ўйин, 6 ғалаба, 4 дуранг, 7 мағлубият, тўплар нисбати 32-32.
МАШЪАЛ – 6 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият, тўплар нисбати 7-11.
ШЎРТАН – 6 ўйин, 1 ғалаба, 3 дуранг, 2 мағлубият, тўплар нисбати 10-10.
ЯНГИЕР – 4 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият, тўплар нисбати 6-4.
САМАРҚАНД-Д – 2 ўйин, 2 мағлубият, тўплар нисбати 5-7.


Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика