UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  0 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  36 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  3

Озарбайжон билан 10-учрашув Янгиликлар

Озарбайжон билан 10-учрашув

Бугун Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз Бокуда Озарбайжон терма жамоаси билан халқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Берти Фогтс бошчилик қилаётган озарларга қарши ҳозирга қадар икки бор ўйнадик ва уларда дуранг натижалар қайд этилди. Умумий ҳисобда эса ушбу рақиб УЕФА жамоалари орасида бизга энг кўп тўқнаш келган – 9 бор. Бугунги учрашув бу жамоалар ўртасидаги 10-тўқнашувга айланади.

Озарбайжонда ҳам футбол худди бизда бўлгани сингари ўтган аср бошларидан ўйналган. 1912 йил озарбайжонлик футболчилар грузияликларни 4:2 ҳисобида мағлуб этишгани ҳужжатларда ёзиб қўйилган. 1914 йилда футбол бирлашмаси ташкил топиб, мамлакат миқёсида турли биринчилик ҳамда мусобақаларни ўтказган. Собиқ Иттифоқ даврида Бокунинг “Нефтчи” мамлакат шарафини чемпионат баҳсларида ҳимоя қилган.

Мустақиликка эришгач, футбол федерациялари ассоциацияси 1992 йилда тузилган. 1994 йилдан ФИФА аъзолигига қабул қилинган. Ҳозиргача Европа ва жаҳон чемпионатлари финал босқичида ўйнамаган. Терма жамоа кўрсаткичлари аста-секинлик билан яхшиланиб бормоқда. Масалан, июль ойида жамоа ФИФА рейтингида ўзи учун энг юқори бўлган 73-поғонага кўтарилди.

Мамлакатда футбол билан доимий 300 мингдан ортиқ аҳоли шуғулланади. 83 клуб рўйхатдан ўтган.



ОЗАРБАЙЖОН ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил этилган йили
: 1992
ФИФА аъзоси: 1994
Расмий сайти: www.affa.az
Президенти: Ровнақ Абдуллаев
Футбол билан шуғулланувчилар сони: 306370
Рўйхатдан ўтган футболчилар сони: 19670
Клублари сони: 83
Футбол расмийлари сони: 13000

Озарбайжон Республикаси тузилиши 10 вилоят ва 65 тумандан иборат. Пойтахт Боку шаҳри мамлакатнинг энг тараққий этган шаҳри ҳисобланади. Бу шаҳарда яқин йилларда кенг кўламдаги қурилиш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

Учрашув бўлиб ўтадиган “Бакселл Арена” стадионида ёш қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учрашувлари ўтказилган. У 2012 йилда ишга туширилган. 15 минг томошабинга мўлжалланган стадионда “Нефтчи” ва миллий терма жамоа ўйинлари ўтказиб турилади.

“Бакселл Арена” стадиони
Жойлашган ери:
Низомий тумани, Боку
Ишга туширилган санаси: 12.09.2012
Стадион эгаси: ОФФА
Чими: табиий
Сиғими: 15 минг томошабин
“Нефтчи” Боку ва Озарбайжон терма жамоалари уй ўйинларини ўтказади.

Озарбайжон чемпионати юқори лигасида 10 жамоа иштирок этади. Улар 4 даврали тизимда баҳс олиб бориб, мавсумда 36тадан учрашувда майдонга тушишади. Баҳодир Насимов бир неча йил давомида Бокунинг “Нефтчи” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, 2 бор чемпионлик ва кубок соҳиби бўлишга эришди. Шунингдек, бир марта 16 гол билан чемпионат тўпурарига ҳам айланди. У “Нефтчи” сафида чемпионат беллашувларида 103 бор майдонга тушиб, 50 тўп киритди. Чемпионат УЕФА рейтингида 32-ўринни эгаллаб турибди. Клублар Еврокубокларда унчалик муваффақиятли иштирок этишмайди. Бунга мамлакат футболининг қитъада ўртамиёналар қаторига ҳам қўшила олмаётгани сабаб бўлмоқда. Миллий лига ўйинларига ўртача 1608 нафардан ишқибоз ташриф буюради. Бу жуда ёмон кўрсаткич, албатта. Солиштириш учун, бизда биринчи лига учрашувларига ўртача ташриф шунча миқдорни ташкил қилади. Ҳозирча Озарбайжондан Европа миқёсида яхши савиясидаги футболчи етишиб чиқмади.

ОЗАРБАЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ
Расмий номи:
Озарбайжон Республикаси
Пойтахти: Боку
Ҳудуди: 86600 кв.км.
Аҳолиси: 9,5 миллион
Расмий тили: озарбайжон
Валютаси: манат

Терма жамоа айни пайтда ФИФА рейтингида энг юқори поғонага кўтарилганини таъкидладик. 2008 йил Фогтс бош мураббий этиб тайинлангач, унга кўпроқ вақт беришга қарор қилинди. Чунки исталган мутахассис билан ишланган тақдирда ҳам ижобий натижага эришиш учун имкониятлари кўп эмасди. Аста-секинлик билан германиялик мутахассис мамлакат футболидаги ҳолатни ўрганиб бориб, ижобий натижаларга эришишни бошлади. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида жамоа ёмон ўйин кўрсатмади. 2016 йил Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатига йўл олиш учун Озарбайжон ҳаракат қилиб кўради. Бироқ гуруҳ анча мураккаб. Италия, Болгария, Хорватия, Норвегия ва Мальта билан бир гуруҳдан ўрин олган Озарбайжон термаси қитъа етакчиларидан бири Италия, курашчан Хорватия ва охирги пайтларда ўзига келаётган Болгария билан осон бўлмаган ўйинлар ўтказади. Саралаш босқичини 9 сентябрь куни Болгарияга қарши уйдаги баҳс билан бошлайдиган озарлар 10 октябрда Италия меҳмони бўлишади.

5 март     Филиппин – Озарбайжон – 0:1 (Юнусзода, 26)
27 май     АҚШ – Озарбайжон -2:0
20 август   Озарбайжон - Ўзбекистон
3 сентябрь   Россия - Озарбайжон
9 сентябрь   Озарбайжон - Болгария
10 октябрь   Италия - Озарбайжон
13 октябрь   Хорватия - Озарбайжон
16 ноябрь   Озарбайжон – Норвегия

1992 йилдан мустақил давлат терма жамоаси сифатида ўйинларини ўтказиб келаётган Озарбайжон ҳозирча ижобий натижалар билан мақтана олмайди. Лекин охирги йилларда футболни ривожлантириш учун имкон қадар керакли ишларни амалга оширишга интилишмоқда. Айниқса, Берти Фогтснинг бу борада меҳнатлари катта бўляпти. Туркия чемпионати ва Германия иккинчи бундеслигасида бир неча футболчи тўп тепяпти. Ўйинчилар тарбиялашни янада яхши йўлга қўйган тақдирда бу мамлакатдан юқори техникали футболчилар етишиб чиқиши мумкин.



ОЗАРБАЙЖОН МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Бош мураббийи:
Берти Фогтс (Германия)
Сардори: Рашад Содиғов
Уй стадионлари: Тофиқ Баҳромов номли, “Бакселл Арена”
ФИФА рейтингидаги ўрни: 73 (2014 йил, июль)
Энг юқори ўрни: 73 (2014 йил, июль)
Энг қуйи ўрни: 170 (1994 йил, июнь)
Биринчи учрашуви: Грузия – Озарбайжон – 6:3 (Гуржаани, Грузия, 1992 йил 17 сентябрь)
Энг йирик ғалабаси: Озарбайжон – Лихтенштейн - 4:0 (Боку, Озарбайжон, 1999 йил 5 июнь)
Энг йирик мағлубияти: Франция – Озарбайжон – 10:0 (Осер, Франция, 1995 йил 6 сентябрь)
Либоси: оқ-кўк-оқ

Бош мураббий Берти Фогтсни мухлислар яхши билишади. У Германия терма жамоаси билан 1996 йил Англияда ўтказилган Европа чемпионатида бош мураббий сифатида ғолиб чиққан. 1990 йил эса Франц Беккенбауэрга ёрдамчи сифатида ишлаган. Қувайт, Шотландия ва Нигерия терма жамоаларида ҳам фаолият юритган. Футболчи сифатида у янада машҳурроқ бўлган. Фаолиятини Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клубида ўтказган Фогтс жамоаси билан 5 бор бундеслигада, 2 бор Германия Кубоги ва УЕФА Кубогида ғалабага эришган. Шунингдек, терма жамоа билан 1972 йилги Европа ва 1974 йилги жаҳон чемпионатларида ғолиб чиққан. Жаҳон чемпионатида финалида Голландияга қарши жуда яхши ҳаракат қилиб, олқишларга сазовор бўлган. Хуллас, унинг ҳисобида футболчи ва мураббий сифатида Европа ҳамда жаҳон чемпионлиги совринлари мавжуд. У бошқарган даврда Озарбайжон билан икки бор тўқнаш келиб, ҳар иккисида дуранг натижа қайд этдик.



Берти ФОГТС
Туғилган санаси:
30.12.1946
Туғилган жойи: Бюттген, Германия
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоаси: 1965–1979 “Боруссия” Мюнхенгладбах 419 (32).
Германия терма жамоасида 96 учрашувда 1 тўп киритган.
Бошқарган жамоалари: 1979–1990 Германия U21, 1986–1990 Германия терма жамоаси (ёрдамчи), 1990–1998 Германия терма жамоаси, 2000–2001 “Байер”, 2001–2002 Қувайт терма жамоаси, 2002–2004 Шотландия терма жамоаси, 2007–2008 Нигерия терма жамоаси, 2008 йилдан Озарбайжон терма жамоасида.
Совринлари: Германия чемпиони (1969–70, 1970–71, 1974–75, 1975–76, 1976–77), Германия Кубоги соҳиби (1972–73), УЕФА Кубоги соҳиби (1974–75, 1978–79), жаҳон чемпиони (1974), Европа чемпиони (1972, 1996).

Озарбайжон билан терма жамоамиз ҳозиргача 9 бор тўқнаш келган. 2 бор ғалаба қозонган жамоамиз 3 бор дуранг ўйнаб, 4 марта мағлубиятга учраган. Охирги 6 учрашувда бу жамоани мағлуб этиш қўлимиздан келмаяпти. Уларнинг 3тасида озарлар зафар қучишди, қолган ўйинларда кучлар тенг келди. 13 йиллик анъанани бузишни қандай уддалашимизни учрашув кўрсатиб беради.

Озарбайжон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 20 август, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 21:00да Боку шаҳридаги “Бакселл Арена” стадионида бошланади.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика