UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:32Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  2 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  1 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  9 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  6 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10

Охирги икки йилда олий лигада 20та гол урган футболчилар Янгиликлар

Охирги икки йилда олий лигада 20та гол урган футболчилар

Олий лига якунларига бағишланган қизиқарли маълумотлар беришда давом этамиз.

Бу сафар 2016 ва 2017 йиллара олий лигада энг кўп гол урган футболчилар ҳақида сўз юритамиз.

Саккиз нафар футболчи олий лигада охирги икки мавсумда камида 20та гол уришга эришди. Неманья ЙОванович ва Сардор Мирзаев ўтган мавсум 13тадан гол уришганди. Бу йил эса ўз ҳисобларига бир хил 7тадан 0гол ёзиб қўйишди.

Ўтган йилги тўпурар Темурхўжа Абдухолиқов бир мавсумнинг ўзида 22та тўп киритганди. Айни пайтда Қатарда ўйнаётган Абдухолиқов бу рўйхатда олий лигада бир йил ўйнаган ягона футболчи бўлди.

Бир йил аввал 9та гол урган "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов бу сафар 14та тўп киритди.

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев эса 2016 йилда 13та, 2017 йилда 11та тўп киритишга муваффақ бўлди.

Уч нафар футболчи икки мавсумда 30та гол уришга эришган."Металлург"нинг тажрибали ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев бир йил муқаддам 18 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилганди. Бу йил эса ҳужумчи 12та гол урди.

Ўтган мавсум иккинчи даврада "Насаф"га келган Драган Черан ярим йил ичида 12та тўп киритишга эришди. 2017 йил тўлиқ мавсумда ўз ҳисобига 19та гол ёзиб қўйди.

Бу йилги олий лига тўпурари Марат Бикмаев ўтган йил 12та гол урганди. Бу йилги 26та голни ҳам қўшсак ҳужумчининг умумий голлари сони 38тага етади.

Охирги икки йилнинг энг яхши тўпурарлари:



Футболчи

2016 йил

2017 йил

Жами

Марат Бикмаев

12

26

38

Драган Черан

12

19

31

Зоҳид Абдуллаев

18

12

30

Игорь Сергеев

13

11

24

Достонбек Ҳамдамов

9

14

23

Темурхўжа Абдухолиқов  

22

-

22

Неманья Йованович

13

7

20

Сардор Мирзаев

13

7

20

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика