Марат Бикмаев футболчилик фаолиятини тугатмоқда

Sherzod Nurmatov
14 окт 2023, 11:39
Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати хабар берди.

"Ҳар бир нарсанинг боши бўлгани каби охири ҳам бор. Футболчи фаолияти ҳам шундай. Бу - ҳаёт қонуни. 

20 йилдан зиёд профессионал футбол мевасини тотган моҳир ҳужумчи Марат Бикмаев футбол билан хайрлашмоқда. 

Эртага, 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган "Локомотив" - "Юниред" баҳси Бикмаев учун катта футболдаги охирги расмий ўйин бўлади.

Бу ўйин юбилей сифатида тарихга киради. Негаки Марат эртага "Локо" сафида 200-учрашувини ўтказади.

Барча футбол ишқибозларини мавсумнинг ёпилиш ўйини, шу билан бирга Марат Бикмаевнинг хайрлашув учрашувига таклиф этамиз", – дейилади "темирйўлчилар" расмий саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати