Марат Бикмаев - "Локомотив" ПФК бош менежери
21 дек 2023 17:57
Янгиликлар
Марат Бикмаев - "Локомотив" ПФК бош менежери
27 октябрь куни ушбу мавсум футболчилик фаолияти билан хайрлашган Марат Бикмаев "Локомотив" клуби тизимида иш бошлагани ҳақида хабар бергандик.
Бугун Марат Бикмаев клуб раҳбарияти қарорига кўра, "Локомотив" ПФК бош менежери этиб тайинланди. Маълумот учун, шу пайтгача ушбу лавозимда Тўлабек Абрарович Акрамов ишлаб келаётганди.
Эндиликда "Локомотив"нинг барча ёшдаги жамоалари фаолиятини таъминлаш, клуб тизимидаги кадрлар сиёсатини олиб бориш Бикмаев зиммасидаги вазифа ҳисобланади.
Шу ўринда Марат Рифкатовичга янги лавозимда омад ва зафарлар тилаб қоламиз", - деб ёзади "Локомотив" матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар