UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  1 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  2 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  11 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  20 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  62

Ўтмишнинг машҳур футболчиси, қорақалпоғистонлик Қодир Ибрагимов билан суҳбат Янгиликлар

Ўтмишнинг машҳур футболчиси, қорақалпоғистонлик Қодир Ибрагимов билан суҳбат

Сайтимизнинг Нукусдаги вакили Айбек Акназаров ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган, ҳозирги вақтда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида истиқомат қилаётган Қодир Ибрагимов билан интервью ташкил этди.

Қуйида мазкур интервьюнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

- Қодир ака, футболга кириб келишингизни қандай хотирлайсиз?

- Акам Содиқ Ибрагимов ёш пайтимда ўзи билан бирга футбол мактабига олиб борди. Кейинчалик ўша ерда ўйнаб юрган пайтимда Ўзбекистон футбол-интернати мактабидан келган мураббий мени Тошкентга олиб кетган. Футболга кириб келишим мана шундай бўлган.

- Эшитишимизга қараганда, сизни ўша вақтларда "Марадона" деб ҳам чақиришар экан...

- Ёш пайтимда тиним билмай ишлардим, эрта тонгда туриб, бир соат машғулот олиб борардим. Ўша пайтлари футбол ўйнаб юрганимда 3-4 ҳимоячиларни алдаб гол урар эдим, балким шунинг учун менга "Марадона" деб ном қўйишгандир.

- Сиз ўйнаган бир даврда ўйнаган футболчилардан орасидан қайси бирини энг яхши деб айта оласиз?

- Мен Тошкентга келганимдан сўнг жамоадошларим Пятницкий, Қудрат Мадаминовлар билан бирга СССР терма жамоаси йиғинига бориб қўшилдик. Негадир кейинчалик орамиздан фақатгина Пятницкийни танлашди. Мен мана шу футболчилар билан бирга ўйнаганман. Булардан ташқари яна айтадиган бўлсам бирга ўйнаган Фарход Магомедовни энг яхшилардан бири сифатида кўрсатишим мумкин.


- Ўзбекистон терма жамоаси сафида майдонга тушган ўйинларингиздан бирини ёдга олсак...
- Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган пайтларимда СССР бўйича Универсиадага олиб боришган. Ушбу турнирда жами 18 та жамоа қатнашган эди. Биз Украинанинг "Киев" жамоаси билан финалда тўқнаш келганмиз. Афсус, бош соврин учун кечган баҳсда мағлуб бўлганмиз, бизга кумуш медал насиб этган.

Кейинчалик мактаб-интернатни тугатиб,ёшлар жамоасида ўйнаб юрган пайтларим институтга ўқишга кирдим. Иститутни тугатганимдан сўнг Ўзбекистон терма жамоасида жами 10та ўйинда майдонга тушдим. Терма жамоада Пятницкий, Денисов, Журавлёвлар билан бирга ўйнаганман. Эсимда қолган ўйинга келсак, Австриянинг "Рапид" жамоасига қарши баҳсни кўрсатган бўлардим. Ўша учрашувда ўйин тугашига 30 минут қолганида захирадан майдонга тушганман. Шу ўйин ёдимда қолган.

- Чимкентга кетишингиз сабаби нима?

- "Соҳибкор" жамоасида бирга ишлаган мураббийим таклифига кўра, 1992 йили май ойида "Арал"дан кетиб Чимкентга келдим. Бу ерда менга яхши шартнома ва уй-жой таклиф этишди. Шу каби сабаблар билан Чимкентда қолиб кетдим.

- "Арал" жамоасига муносабатингиз қандай?

- "Арал" тўғрисида нималарни айтишим мумкин? Яхши клуб, кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиққан. Акам Содиқ Ибрагимов билан бирга ишлаган пайтларимда, у клубнинг президенти эди, мен эса ўйновчи мураббий эдим. Клубнинг молиявий имконияти яхши эмасди, маош масаласида кўп бош қотирар эдик, бормаган жойимиз қолмас эди. Ҳозирда "Арал" жамоасига шаҳар ҳокими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари эътибор берса яхши бўларди. Футбол бу ҳалқнинг севиб кўрадиган ўйини ҳисобланади.

Ўз вақтида стадионга минглаб томошабинлар ўйинларга ташриф буюрса, биз футболчилар ҳам қувонар эдик. Қорақалпоғистонга футболни қайтариш керак, сабаби ёшлар етишиб чиқмоқда, улар учун ҳам футболга этибор бериш керак деб ўйлайман.


- Қорақалпоғистонда сиз билан бирга ўйнаган футболчилар билан боғланиб турасизми?

- Кўпчилик йигитлар билан гаплашиб тураман. Масалан Бердах Алланиязов билан алоқамиз бор. У ҳозир Россияда яшайди. Бундан ташқари Тўрткўл йигити Қудрат Мадаминов ва Жандос Аметов билан яқин муносабатдамиз.

- Футбол ўйнашни тугатганингиздан кейин ҳакамлик билан шуғулланган экансиз, шу тўғрими?

- Тўғри, футбол ўйнашни тугатганимдан кейин шаҳар ҳокими чақириб, ҳакамлик борасида ҳам ёрдамим кераклигини айтган. Яқин дўстларим, футбол фаҳрийлари менга ҳакамлик ҳам деярли футбол эканлигини айтиб, қўллаб-қувватлашган. Шундан сўнг 11 йил давомида ҳакамлик қилдим, бу давр мобайнидп олий тоифали ҳаками унвонини олганман.

- Ҳозирги кунда қандай иш билан машғулсиз?

- Ҳозирги кунда олийгоҳда, вилоят футбол мактабида ва коллежда мураббийлик лавозимида ишлаб келаяпман.

- Футбол мухлисларига тилакларингиз...

- Туғилиб ўсган юртимга ҳамиша тинчлик-хотиржамлик тилайман. Спорт соҳасида ҳамиша сизлар биланман ва қўллаб-қувватлаб қоламан.


Айбек Акназаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика