

Ўтган йил сўнггида АГМКдан кетган Касминин маълум вақт Қозоғистоннинг "Окжетпес" жамоасида фаолият юритди. Бироқ футболчи "Окжетпес"дан кетишга қарор қилган ва айни пайтда Тошкентда бўлиб турибди.
Маълумотларга кўра, Касминин тез орада АГМК сафига қўшилади ҳамда иккинчи даврада фаолиятини Суперлигада давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, Касминин ўтган мавсум Суперлигага ўтиш ўйини учун бўлган плей-офф доирасидаги "Истиқлол"га қарши баҳсда АГМКни элитада олиб қолувчи муҳим голни урганди.
Қайд этиш керакки, Владислав Касминин 2017-2018 йилги мавсумларда АГМК шарафини ҳимоя қилган.



